"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду чемпионлар лигаси 1/8 финалининг "Шальке"га қарши жавоб учрашувидан сўнг (3:4, биринчи учрашув - 2:0) учрашувга шарҳ билдиришдан бош тортди.
"Ҳеч нарса демайман. Матбуот билан мавсум охиригача мулоқот қилмайман", - дейди Роналду.
Goal.com ва Испания ОАВ хабарига кўра, ўйиндан сўнг Canal Plus телеканали эпизодида Роналду ўз жамоадоши Карим Бенземага "Бу шармандалик" дегани аниқ тасвирда кўринган.