"Арсенал" яримҳимоячи Месут Ўзил яқин вақтлар ичида лондонликлар сафини тарк этмаслигини маълум қилди.
"Арсенал" билан уч йиллик шартномам бор ва мен шу ерда қолишни истайман. Тўғри, футболдаҳамма нарса бўлиши мумкин. Англия чемпионатида охирги тургача курашамиз", - дея Ўзилнинг сўзларини келтиради Fanatik.