Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Учрашув тафсилоти

Испания кубоги - 2014-15 / Чорак финал / 22.01.2015 02:00

Барселона

Месси (85)
1
:
0

Атлетико

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
Испания кубоги - 2014-15 / Чорак финал / 22.01.2015 02:00

Барселона

Месси (85)
1
:
0

Атлетико

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Испания кубоги, чорак финал, дастлабки ўйин. "Барселона" - "Атлетико" - 1:0. Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтади.
90+4'
Ўйин якунланди.
90+2'
Мессининг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди...
90+1'
Диего Годин сариқ карточка олди. Неймарнинг узатмасидан кейин Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганди. Годин уни чалиб йиқитди. Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устидан жарима зарбаси!
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Эҳҳ, Месси! У рақибдан тўпни олиб қўйди ва олдинга ўтди. Чап қанотдан жарима майдончасига кирган Суаресга тўпни узатаётганиди марказий ҳимоячига тўп тегиб, дарвозабонга келиб тушди
87'
"Барселона"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Марк Бартра туширилди
86'
Меҳмонлар дарҳол ҳужумга ўтишди, йўлланган зарбаларни мезбон ҳимоячилари бартараф этишди
85'
ГОООЛ! Месси! Ян Облак Мессининг кучли зарбасини қайтарди. Қайтган тўпни Лионелнинг ўзи дарвозага йўллаб, ҳисобни очди!
83'
ПЕНАЛЬТИ! "Атлетико" дарвозасига! Месси жарима зарбасини ерлатиб йўллади. Тўп жонли девордагиларга тегиб, Бускетсга келиб тушаётганида ҳимоячи Сержини оёғидан тепиб йиқитди!
82'
Сикейра Мессини ортидан туртиб йиқитди. Дарвозагача 22 метрлардан жарима зарбаси. Мессининг "нуқта"си
80'
Хавьер Маскерано огоҳлантириш олди. Ҳакам кескин эътироз билдиргани учун
78'
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Марио Суарес огоҳлантириш олди.
77'
"Барселона"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Хави туширилди
75'
"Барселона" ҳужумчиси Суарес Мессининг узатмасидан кейин Годиннинг қўлига урилиб йиқилди, ҳакам ўйинни тўхтатмади
74'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Иньеста 17 метрлардан чап оёқда кучли зарба йўллади. Ян Облак тўпни эгаллаб олди
69'
Эҳҳ, Месси-Неймар-Суарес-Неймар комбинациясидан кейин бразилиялик ҳужумчи йиқилиб тушди, акс ҳолда дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб кетарди
68'
"Барса" кетма-кет иккинчи марта бурчак зарбасини ўйинга киритди. Альба жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
67'
Саурас ўнг қанотдан Алвесдан тўпни қабул қилди ва ҳимоячини алдаб ўтиш чоғида бурчак тўпи ишлади
66'
"Атлетико"да иккинчи ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Рауль Гарсия туширилди
64'
"Барселона"нинг чап қанотдан бошланган ҳужуми ўнг қанотда очилган Месси томон кўчирилди. Ҳужумчи икки ҳимоячини алдаб ўтди, аммо учинчи ундан тўпни олиб қўйди
62'
Месси ўнг томонда Ракитичга узатма берди. Иван бироз пауза қилди ва тавани билан тўпни жарима майдончаси ичига узатди. Аммо Лионель негадир бу жойга югуриб келиб улгурмаганди
60'
Неймар бу сафар чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашиб, орқароқда — жарима майдончаси чизиғи устида турган Иньестани тўп билан таъминлади. Андреснинг зарбаси йўлига ҳимоячини ўзини ташлади. Тўп унга тегиб, юқорига кўтарилди ва Облак тўпни эгаллаб олди
58'
"Атлетико" негадир бурчак тўпини тўғридан тўғри жарима майдончасига етказмасдан, аммо яқин жойга узатиб, кейин дарвозабон майдончаси томон етказишмоқда.
58'
"Атлетико" бурчак тўпи ишлади
56'
Тўп назорати тўла тўкис мезбонларда. Улар ҳужум вариантларини қидиришмоқда
51'
Месси майдон марказидан тўпни эгаллаб, рақибдан қочиб кетди ва ўнг қанотда очилган Суаресга пас берди. Унинг узатмасига Неймар сакради, аммо у ҳимоячига нисбатан қоида бузди
49'
Месси ўнг қанотда тўпни эгаллаб, ўз олдидан барча футболчиларни алдаб ўтди ва тўпни жарима майдончаси кириб бораётган Неймар ва Саурес томон узатди. Аммо улар олдинга югуриб кетишди ва тўпни ҳимоячи қабул қилди
48'
Хуанфран ўз қанотида Альбани ўтказиб юборди. Хорди ҳаволаб берилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
47'
Бўлим бошида мадридликлар рақиб дарвозаси томон босим уюштиришга ҳаракат қилишмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Атлетико"да ўзгариш бўлди. Фернандо Торрес ўрнига Марио Манжукич туширилди
'
"Барселона"га эса озгина шиддат, озгина тезлик керак бўлади. Иккинчи бўлимни кутамиз
'
Голдан кейин вазият ўзгариб кетмаса, "Атлетико" тартибли ҳимояланишда ва қарши ҳужумда ўз имкониятини кутишда давом этади
'
Биринчи бўлим ҳақида нима дейиш мумкин. Бу кубок баҳси, жамоаларнинг стратегияси шунга мос бўлмоқда. Яъни, барча масала иккинчи ўйинда ҳал бўлмоқда. Шу боис клублар биринчи ўйинда эътиборни эҳтиёткорликка қаратишган. Бу ўйин кўп гол кўрмасак керак.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам вақт қўшиб ўтирмади
45'
Хуанфран майдон марказида Неймар тепиб ағдариб ташлади. Сариқ карточка
44'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар тўпни қабул қилди ва жарима майдончаси ичида турган Иньеста тўпни узатиб, зарбавор вазиятга чиқаётганида, Андрес офсайдда қолган экан
39'
Эҳҳҳ, Торрееес! Мезбонларнинг майдон марказидаги кутилмаган хатосидан сўнг Торрес тўп билан олдинга қочиб кетди. У олдида турган Пикедан тўпни ўтказа олганида Гризманн бирга бир вазиятга чиқиб кетарди. Аммо Пике оёғининг учи билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди!
36'
Луис Суарееееес! Ракитичнинг пас бериш санъатига қойил! У жарима майдончаси ташқарисида туриб ўзига сакраб келган тўпни тўхтатмасдан Суаресни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Уругвайлик футболчи 5-6 метрдан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! Лиус бошини чангаллади...
35'
Хавфли вазият! Сикейра чап қанотдан "Барса" жарима майдончасига пас берди. Гризманн бош билан зарба беришга муваффақ бўлдию, аммо унга аниқлик етишмади. Антуан тўпни ортдан келган жамоадошига қолдирганида вазият янада хавфлироқ бўларди!
33'
Месси чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон майдончасига узатма бераётганидан ҳимоячи бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчак тўпини дарвозабон эгаллаб олди
32'
"Атлетико" қарши ҳужум ташкил қилди. Торрес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
30'
"Барса" қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келишга ҳаракат қилмоқда. Симеоне шогирдлари яхши ҳимояланишмоқда
27'
Жарима зарбаси дарвозабон майдончасига узатилди. Пике бош билан узатмани қайтарди. Турон жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллади
26'
Жарима майдончасининг бурчагига яқин жойда Ракитич Арда Туронни ортидан итариб йиқитди
25'
Мессининг узатмасидан кейин Диего Годин Ракитичга тўпни эгаллаш имкониятини бермади
24'
Мадридликлар яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба анча ноаниқ бўлди
22'
Ракитич "Барселона"да ўзини анча яхши ҳис қила бошлади. Унинг олис масофадан узатмалари жамоага анча фойда келтирмоқда. Ҳозир Суарес Ивандан етказилган тўпни жарима майдончаси чизиғи устида ўзига бўйсундира олмади...
21'
"Атлетико" ўйиндаги илк бурчак тўпини ўйинга киритди. Қизиқ томони, улар тўпни дарҳол жарима майдончасига етказмасдан, яқин масофадан ошириб ўйинга киритишди
19'
Ҳакам Неймарни оғзаки огоҳлантирди. Иньеста фол ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди, 2 сония аввал Неймар йиқилгани учун ўйин тўхтатилмагани учун бразилиялик ҳакам кескин эътироз билдирди
17'
Ўйин темпи бироз тушди. Гризман чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб борган Торресни тўп билан таъминлади, бироқ Фернандо офсайдда қолди
12'
Вууууҳ! Алвес яна марказдан олдинга ўтди ва Мессига тўпни узатиб, ўзи жарима майдончаси ичида ундан тўпни қабул қилди. Кейинчалик Ракитич орқали тўп Мессига узатилди. Лионелнинг ўнг оёқда 7-8 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
9'
Энрике янги йилдан бошлаб "Барса"нинг ўйинига кичик ўзгартириш киритди. Месси кўпроқ ўнг қанот ярим ҳимоячиси вазифасида ўйнаётган бўлса, Алвес ҳужум ортида ҳаракат қилмоқда. Ҳозир Данни икки футболчини алдаб ўтиб, тўни Неймарга узатаётганида ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
8'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди
7'
Бурчак тўпидан сўнг такрорий ташкил қилинган ҳужум пайтида Иньеста ўнг қанотдаги Мессига тўпни узатди. Лео эса чап қанотдан жарима майдончасига кирган Альбани тўп билан таъминлади. Хордининг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
6'
"Барса" катта устунликни намойиш қила бошлади. Неймар чиройли тарзда Альбага узатма берди. Хордининг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди
4'
Вуууҳ! Мессидан чап қанотда тўпни қабул қилган Неймар, бироз марказга сурилди ва олис бурчакка тўпни айлантирди. Облак мушти билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди!
3'
Суарес чап қанотдан олдинга ўтди ва Неймар билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирмоқчи бўлганида, марказий ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
2'
Дастлабки ҳужумни "Атлетико" ташкил қилди. Коке томонидан жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба ноаниқ бўлди
1'
Ўйин бошланди!
'
Ўйин 1 дақиқалик сукут сақлаш билан бошланадиган бўлди
'
"Барселона" ўзининг кўк-анорранг, "Атлетико" эса оч ҳаворанг формада ўйнайди
'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолмоқда. Жамоаларнинг майдонга чиқиб келишларини кутиб қоламиз
'
Симеоне эса ажойиб психолог. У ҳар бир ўйинга шогирдларини катта иштиёқ билан тушишини таъминлайди. Боз устига, ушбу мутахассис чемпионат доирасида ўйиндан етарлича хулоса чиқариб олган бўлса керак.
'
Йил бошида "Барселона"да юзага келган қалтис вазият анча тарқалиб, жамоа яхши формага кириб бормоқда. Энрике шогирдлари чемпионат доирасида "Атлетико" устидан ғалааб қозонишга улгуришди. Месси ҳам кетма-кет голлар урмоқда. У "Депортиво" дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлмоқда. Умуман олганда каталонияликларнинг ҳужум учлиги — Неймар-Месси-Суаресни тўхтатиш осон бўлмаяпти
'
Шундай бўлса-да, 2та ўйинда иборат мазкур тўқнашув мухлисларга завқ бағишлашига шубҳа йўқ.
'
Бугун мухлислари "Эл-классико"га гувоҳ бўлишлари мумкин эди, аммо "Атлетико" бунга йўқ қўймади. Симеоне шогирдлари Испания кубогининг нимчорак финалида амалдаги соврин соҳиби "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишди
'
Тун ярмидан оққанига қарамай, биз билан қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинни кузатиб бораётганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Испания кубоги - 2014-15 / Чорак финал / 22.01.2015 02:00

Барселона

Месси (85)
1
:
0

Атлетико


Испания кубоги - 2014-15 / Чорак финал / 22.01.2015 02:00

Барселона

Месси (85)
1
:
0

Атлетико


Ўзбекистон U23 терма жамоаси Париж олимпиадасига канадалик ўзбекни олиб бормоқчи

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар

Гап Камрон Ҳабибуллоҳ ҳақида кетмоқда.

Киритилди: 09:53, 15.05.2024. Ўқилди: 17843 марта. Фикрлар сони: 51 та.

Дембеле Мбаппенинг қаерга ўтишини айтди, бу "Реал" эмас

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

"ПСЖ" вингери Усмон Дембеле Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 08:46, 14.05.2024. Ўқилди: 14138 марта. Фикрлар сони: 18 та.

Морган: "Роналду менга айтганларининг ҳаммаси рост бўлиб чиқди"

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Пирс Морган Криштиану Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" муаммолари ҳақидаги сўзларини эслади.

Киритилди: 08:33, 13.05.2024. Ўқилди: 12525 марта. Фикрлар сони: 6 та.

“Реал” ёш ҳужумчиси билан хайрлашади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 14:28, 15.05.2024. Ўқилди: 12360 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Нурсултон Рўзибоев UFC’даги учинчи жангидан қанча ишлаб топгани маълум бўлди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / ММА
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 12 май санасида ўтказди.

Киритилди: 22:10, 13.05.2024. Ўқилди: 10925 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Саудия клублари ёзда 10 та шов-шувли трансферни амалга оширмоқчи. Номзодлар маълум

Бўлим: ОСИЁ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Саудия Арабистони клублари ёзда 10 нафар машҳур футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

Киритилди: 09:28, 14.05.2024. Ўқилди: 9641 марта. Фикрлар сони: 4 та.

«Манчестер Сити» ва «Жирона» ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин

Бўлим: ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар

Хабарингиз бор, «Манчестер Сити» ва «Жирона» клубларининг эгаси битта ҳисобланади.

Киритилди: 12:08, 15.05.2024. Ўқилди: 8720 марта. Фикрлар сони: 9 та.

Файзуллаев жароҳат олди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

ЦСКА Россия чемпионатининг 28-тури доирасида Санкт-Петербургнинг “Зенит” жамоасига қарши сафар учрашувини ўтказди.

Киритилди: 13:04, 12.05.2024. Ўқилди: 7997 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Анчелоттининг иштаҳаси карнай

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Карло Анчелотти "Реал"дан Ферлан Менди билан шартномани узайтиришини истамоқда.

Киритилди: 20:20, 15.05.2024. Ўқилди: 7700 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Америкалик актриса Месси билан учрашишни хоҳлайди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 20:47, 14.05.2024. Ўқилди: 7216 марта. Фикрлар сони: 6 та.

"Эл-Класико"ни бошқарган ҳакамлар 100 фоиз хато қилгани аниқланди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

Баҳсли ВАР қарорларига ихтисослашган Archivo портали Ямалнинг инобатга олинмаган голи билан эпизоднинг 3D моделини яратди.

Киритилди: 19:18, 22.04.2024. Ўқилди: 33585 марта. Фикрлар сони: 130 та.

Мбаппе келиши учун "Реал"нинг бу футболчиси жамоани тарк этиши керак

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

"Бир қозонда икки қўчқорнинг калласи қайнамайди".

Киритилди: 16:04, 07.05.2024. Ўқилди: 22064 марта. Фикрлар сони: 35 та.

Мбаппе "Реал"да қайси рақамни олиши энди маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«ПСЖ» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе яқин келажакда «Реал» футболчисига айланади.

Киритилди: 10:41, 11.05.2024. Ўқилди: 21484 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Мбаппе чидаб тура олмади

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 05:10, 08.05.2024. Ўқилди: 19752 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рюдигер "Реал" тарихидаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди. Роналду бунга муносабат билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Антонио Рюдигер Криштиану Роналдуни "Реал Мадрид" тарихидаги энг буюк футболчи деб атади.

Киритилди: 16:35, 04.05.2024. Ўқилди: 17605 марта. Фикрлар сони: 12 та.

Хавидан "Барселона"нинг айрим ўйинчилари ҳам норози

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Бу мавсумда ҳеч қандай йирик совринни қўлга кирита олмаган "Барселона"да кескинлик кучаймоқда.

Киритилди: 13:00, 18.05.2024. Ўқилди: 2680 марта. Фикрлар сони: 7 та.

Моуриньонинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар

Жозе Моуриньо “Бешиктош”га бош мураббий бўлишга яқин турибди.

Киритилди: 07:51, 19.05.2024. Ўқилди: 2427 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Бокс. Терма жамоамиз яна бир Халқаро турнирда тенгсиз бўлишди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар

Хабар берганимиздек, Россиянинг Хабаровск шаҳрида “Константин Коротков” халқаро Хотира турнири ташкил этилди.

Киритилди: 17:40, 18.05.2024. Ўқилди: 2408 марта. Фикрлар сони: 5 та.

Асримизнинг энг яхши ассистентлари: ким энг сифатлироқ?

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

21-асрда бир мавсумда энг кўп ассистентлик қилган футболчилар билан танишиб чиқинг. 

Киритилди: 14:18, 18.05.2024. Ўқилди: 2262 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Неймар ва Роналду учрашишди (фото)

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Неймар ва Криштиану Роналду Ар-Риёдда учрашишди.

Киритилди: 07:29, 19.05.2024. Ўқилди: 2189 марта. Фикрлар сони: 3 та.

Арауходан янги соч турмаги (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

"Барселона" ҳимоячиси Роналд Араухо янги қиёфага ўтди.

Киритилди: 09:28, 11.05.2024. Ўқилди: 2634 марта. Фикрлар сони: 8 та.

Кичик дўстлар учун катта ишлар

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Спорт клублари ҳайвонларга қандай ёрдам беради?

Киритилди: 23:47, 26.04.2024. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Франция президенти Эммануэл Макрон футбол бўйича хайрия ўйинида майдонга тушади

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Франция президенти Эммануэл Макрон хайрия ўйинида иштирок этади.

Киритилди: 20:35, 20.04.2024. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Англия футболидаги қора кун. 96 нафар “Ливерпуль” мухлисининг ўлимига сабаб бўлган “Ҳиллсборо фожиаси” ҳақида

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

15 апрель куни “Ҳиллсборо воқеаси”га 35 йил бўлди.

Киритилди: 23:48, 15.04.2024. Ўқилди: 2415 марта. Фикрлар сони: 2 та.

“Лацио” ҳимоячиси ҳаракатланаётган Ferrari машинаси ёниб кетди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Элсаид Ҳюсай қайнотаси билан ёнаётган Ferrari'дан қочиб омон қолган.

Киритилди: 22:21, 13.04.2024. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.

24 ёшли африкалик футболчи ўғрилар томонидан отиб ўлдирилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Жанубий Африканинг “Кайзер Чифс” клуби марказий ҳимоячиси, 24 ёшли Люк Флерс ёнилғи қуйиш шохобчасида, жиноятчилар унинг машинасини ўғирламоқчи бўлганида отиб ўлдирилган.

Киритилди: 00:07, 06.04.2024. Ўқилди: 865 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» клуби собиқ футболчиси Жерар Пике коррупцион тизим яратганликда айбланмоқда.

Киритилди: 20:08, 04.04.2024. Ўқилди: 1588 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Футбол, шахмат, кутубхона — Робиньонинг қамоқдаги шароитлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Реал Мадрид”, “Милан” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ ҳужумчиси Робиньо бошқа маҳбуслар билан бирга маҳаллий футбол чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Киритилди: 23:32, 02.04.2024. Ўқилди: 2590 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Қойил, рўзадорларга имконият!

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

ФИФА кунлари бошланишидан олдин Бельгия чемпионатида жуда таъсирли воқеликлар кузатилди

Киритилди: 15:33, 30.03.2024. Ўқилди: 3259 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Депай Дани Алвес учун гаров пулини тўлаб бердими? Мемфиснинг агенти жавоб берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Атлетико» ҳужумчиси Депайнинг агенти «Барселона» собиқ футболчиси Дани Алвеснинг қамоқдан озодликка чиқиш учун Мемфис гаров пулини тўлаб берганлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Киритилди: 10:22, 28.03.2024. Ўқилди: 4023 марта. Фикрлар сони: 1 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.