Кириш Регистрация
10/10 00:00 Малага 1-1 Эспаньол
10/10 16:30 Арсенал 2-1 Лидс
10/10 17:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
10/10 18:00 Қизилқум 0-0 Сурхон
10/10 18:00 Женоа 2-1 Фиорентина
10/10 19:00 Астон Вилла 2-2 Брентфорд
10/10 19:00 Челси 5-1 Борнмут
10/10 19:00 Ипсвич 2-1 Фулхэм
10/10 19:00 Сандерленд 0-2 Брайтон
10/10 19:15 Алавес 1-2 Атлетико
10/10 21:00 Интер 3-0 Парма
10/10 21:30 Ман. Юнайтед 1-1 Тоттенхэм
10/10 21:30 Барселона 3-0 Хетафе
10/10 23:45 Наполи 3-0 Фрозиноне
11/10 00:00 Реал Мадрид 1-0 Вильярреал
11/10 16:00 ОКМК - Навбаҳор
11/10 16:00 Сўғдиёна - Локомотив
11/10 17:00 Эльче - Сельта
11/10 18:00 Кристал Пэлас - Ноттингем Форест
11/10 18:00 Халл Сити - Эвертон
11/10 19:15 Реал Сосьедад - Депортиво
11/10 20:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
11/10 21:30 Бетис - Осасуна
12/10 00:00 Расинг - Валенсия
13/10 00:00 Ковентри Сити - Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте - Севилья

Блог

Mazmun.uz — барчаси футбол учун

Mazmun.uz блоги

Эрон – Ўзбекистон: Эронни доғда қолдиришнинг 5 сири

Баҳо:
+1; -0

Бугун жаҳон чемпионатига йўлланма олиш йўлидаги энг муҳим ўйинимиз бўлиб ўтади. Эронга қарши ўйин — ҳаёт-мамот масаласи. Хўш, Эроннинг нозик жиҳати борми? Бу термани қандай ютса бўлади? Биз учун қайси тактика маъқул?

ОЛТИН ОРАЛИҚНИ ТОПИШИМИЗ ШАРТ

Биласизми, энг қалтис томони, бу ўйинда ўринли тактика топишимиз бироз мушкулроқ. Агар ҳужумкор тактикага асосланадиган бўлсак, бугунги Эрон бунга йўл қўймайди, қолаверса, қарши ҳужумда бизни жазолаши тайин, сабаби рақиб таркибида тезкор футболчилар кўп. ҳимояга асосланиб ҳаракат қиладиган бўлсак, бу ҳам хавфли. Чунки шундоғам ҳимоямизда муаммолар етарлича, Виталий Денисов жароҳат туфайли бу ўйинда қатнашмайди, унинг ўрнини босадиган ҳимоячи эса таркибда йўқ. Демак, мураббийларимиз бугунги ўйиндан олдин олтин оралиқни топа билишлари шарт. Имкон туғилганда ҳужум уюштириш ва албатта рақибнинг ҳам ҳужумларини ўтказиб юбормаслик лозим.

БИР УРИНИШДА ОЛДИНГА

Ҳимоячиларимиз рақиб ҳужумини қайтарган заҳоти тўпни шунчаки тепиб юбормасдан, ярим ҳимоя чизиғига етказиб беришлари керак, яъни довдираб қолиш ярамайди. Ярим ҳимоячиларимиз эса ўз навбатида вақтни ўтказмасдан ҳужумчиларни тўп билан таъминлашлари керак. Ҳужумчилардан ҳам бир уринишда вазиятни ҳал қилиш талаб этилади. Хуллас, имкони борича қисқа вақт ичида тезкорлик билан ҳаракат қилсак, рақиб футболчилари довдираб қолишлари мумкин. Карлос Кейруш бошчилигидаги мутахассислар, албатта, терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларни кузатишган. Демакки, улар бугун биздан эҳтиёткор ўйин кутишмоқда. Шу боис юқоридаги тактика рақиб учун кутилмаган сюрприз бўларди. Умид қиламизки, мураббийларимиз футболчиларимизни ана шундай тезкорликка ўргатишган.

ТЕЗКОР ПРЕССИНГ

Эронни тўхтатиб қолишнинг яна бир сири бу тезкор прессингдир. Вакилларимиз ҳар бир эронлик футболчини тинимсиз таъқиб қилишса, эронликларга эркин ҳаракат қилиш имконини беришмаса, рақибнинг режалари пучга чиқади. Бу тўпсиз ҳаракат қилиш дейилади, яъни терма жамоамиз аъзолари тўпсиз қолганда ҳам шунчаки вақт ўтказмасдан бирорта вазифани бажаришлари, рақиб футболчисини кўздан қочирмасликлари лозим. Прессинг эса ўз навбатида рақибни хато қилишга мажбур этади, бу эса қўшимча имконият дегани.

ТЕЗКОР ВА АНИҚ ПАСЛАР

Давоми

Киритилган сана: 12.06.2017 16:57. Ўкилди: 9221 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик