ТИХАНА НЕМЧИЧ: «ЭРКАКЛАРГА БАҚИРИШ НОҚУЛАЙ, АММО ШУНГА МАЖБУРМАН!»
| Баҳо: |
+0; -0
|
ТИХАНА НЕМЧИЧ: «ЭРКАКЛАРГА БАҚИРИШ НОҚУЛАЙ, АММО ШУНГА МАЖБУРМАН!»
Футбол — эркаклар ўйини. Маълум муддатгача бу тушунча ҳукмрон бўлиб келди. Аммо кейинчалик аёллар футболига асос солингач, мазкур тушунча ўзгарди. Шунда ҳам аёллар эркаклар футболига, эркаклар эса аёллар футболига аралашмасди. Бироқ яқинда аёллар жамоаларини эркак мураббийлар бошқара бошлади. Бу тушунарли, албатта. Лекин аёл мураббийнинг эркак футболчилардан иборат жамоаларни бошқаришига нима дейсиз? Тўғри, бир қарашда эркакларга буйруқ бераётган аёлни тасаввур қилиш қийин. Бироқ, буни қарангки, хорватиялик Тихана Немчич бу ҳолатни оддий воқеликка айлантирди. Яъни у дунё футболидаги биринчи аёл мураббий, аниқроғи, эркак футболчилардан тузилган клубни бошқаришни зиммасига олган илк аёл мураббий ҳисобланади.
Тихана Немчич 1988 йилнинг 20 январида Хорватияда таваллуд топган. Ўз вақтида Хорватия терма жамоасида тўп сурган, шу билан бирга фотомодель сифатида ҳам фаолият юритган. Айни пайтда эса у Хорватия чемпионатининг 5-дивизиони иштирокчиси ҳисобланган «Виктория» клубини бошқариб келмоқда.
ФУТБОЛЧИЛИКДАН МУРАББИЙЛИККА
Тихана профессионал футболчи сифатида ўз вақтида Хорватиянинг «Аграм» ва «Динамо» жамоаларида ҳаракат қилган. Яшил майдонда 10 йилга яқин тўп сурган. Хорватия терма жамоаси сафида эса 5 та расмий ўйинда майдонга тушган. У футболчилик фаолиятини узоқ вақт давом эттириши мумкин эди, лекин 2012 йилда тиззасидан олган жароҳати бунга халал берди. Футболчи сифатида майдонга бошқа туша олмаслигини билган Тихана бутсасини михга илишга мажбур бўлди. Аммо футболдан узоқлашмади, ҳозиргача бош мураббийлик билан шуғулланиб келмоқда. Тихана Загреб университетида ўқиб юрганидаёқ бу жамоа билан таниш эди. У шу жамоада футбол оламидаги карьерасини янги босқичга олиб кирди.
БУ МЕНИНГ ИШИМ
Табиийки, Тихананинг эркаклар клубини бошқариши жамоатчиликнинг эътиборини тортмай қолмади. Оммавий ахборот воситаларида у ҳақда кўплаб мақолалар, Тихана билан бўлган интервьюлар чоп этила бошланди. Унга бериладиган саволларнинг аксарияти қуйидаги мазмунда эди: «Эркак футболчиларга сўзингиз ўтадими?» Бу саволларга Тихана қуйидаги мазмунда жавоб қайтарган: «Албатта. Чунки футболчилар менга аёл эмас, мураббий сифатида қарашади. Тўғри, эркакларга бақириб, буйруқ бериш, уларни бошқариш мушкул иш. Аммо бу менинг вазифам, уни бажаришга мажбурман. Умуман олганда, бундан афсусланмайман. Биз ҳаммамиз профессионалмиз».
ГЎЗАЛЛИК ОЛАМИДА
Футболдан ташқари, Тихана ўзини моделликда ҳам синаб кўра бошлади. У 2008 йилда ўтказилган «Хорватия спорт гўзаллари» танловида финалга қадар етиб борган. Шунингдек, кўплаб компанияларнинг реклама роликларида ва аёллар журналлари муқовалари учун ҳам суратга тушган.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Диёр Имомхўжаевдан: “Ҳангомани қарангки, Толибжонов яна “Пахтакор” атрофида ўралашиб юрибди”
- Финал олди музокараси: Видалнинг тактикаси Германияни мағлуб эта оладими?
- Роналду: “Ўз акамни ўлдирмоқчи бўлганман, лекин…”
- Бабаян бошлиқ мураббийлар штабини айни дамда қайси савол ўйлантираётганини биласизми?
- Германия мураббийининг янги ҳийласи: Чилининг ҳолига маймунлар йиғлайдими?
- Футбол дегани мана бундай бўлади, ўрганинг, Бабаян!
- “Қотил йигитчалар”: улар нега бунчалик “ваҳший?”
- Хайрулла Ҳамидовдан ажойиб талқин: «Мен майдонда ўликка ўхшаб ўйнайман»
- Конфедерациялар кубоги: “оми мураббий” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди
- “Бўлди, етар, “Барселона”дан воз кечаман!”
- Роберто КАРЛОС: «НИЯТИМ ҚАЧОНДИР БРАЗИЛИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИНИ БОШҚАРИШ»
- ТИХАНА НЕМЧИЧ: «ЭРКАКЛАРГА БАҚИРИШ НОҚУЛАЙ, АММО ШУНГА МАЖБУРМАН!»
- Шампан виноси можароси: «Нега бундай қилдинг, аҳмоқ, ахир Рибери мусулмонку?!» (фото)
- Уйингга ўт тушсин, Месси! (ҳажвия)
- Златан Ибрагимовичнинг чандиқли юзи (сиз бу фактларни ҳеч қаерда ўқимагансиз)
- Ноқобил ота (футболимизнинг ўзгача талқини)
- Қоч, Сергеев, қоч!
- Мухлис дарди: «Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш йўлини топдим!»
- Ўзбек футболими ёки аллакимларнинг даромад манбаи?
- Футбол тарихидаги энг аҳмоқона ўйин: жамоа ўз дарвозасини ишғол эта олмаган?!
- Трансфер можароси: “Барселона” яна қинғир ишларга аралашяптими?
- Левандовски хотинидан нега қўрқади?
- Бу борада Жозе Клоппнинг олдида ип ҳам эшолмайди!
- “Роналду можароси” — Криштиану нега тўнини тескари кийди?
- Месси италиялик, у Италия термасида ўйнаши шарт!
- Венгер нега футболни чиройли аёлларга ўхшатган?
- Бабаян “машварат”га келганида нимадир ўзгарармиди?
- Ибрагимовичнинг “Реал”га ўтолмаслигининг 4 сабаби!
- “СОВРЕМЕННИЙ” МУРАББИЙ (ҲАЖВИЯ)
- ЎЗИГА ХОС ФУТБОЛ ЖАМОАЛАРИ
- Криштиану Роналду Мадриддаги айрилиқ қўшиғини ўзи ижро этадими?
- Дорилаш керак, дорилаш (футбол ҳақида ҳикояча)
- Абжағи чиққан машина (масал)
- “Шогирдларим, овора бўлманг, мен ҳеч қачон жамоадан кетмайман”
- Хосиятсиз миссия! Бабаян салтанатидан қутулиш вақти келмадими?
- Эрон – Ўзбекистон: Эронни доғда қолдиришнинг 5 сири
- Йилига 1 миллион доллардан камига ишламайдиган Шотани “Пахтакор”га Алишер Усмонов олиб келдими?
- Арда ТУРАН:«Мен 14-рақамни танлаганман, чунки отам шуни хоҳлаган»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












