Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Блог

Mazmun.uz — барчаси футбол учун

Mazmun.uz блоги

Златан Ибрагимовичнинг чандиқли юзи (сиз бу фактларни ҳеч қаерда ўқимагансиз)

Баҳо:
+0; -0

Яшил майдонда бизни ўз ҳаракатлари билан лол қолдирадиган футболчиларнинг майдондан ташқаридаги ҳаёти кўпчилик учун доим қизиқ бўлиб келган. Бугун сиз яхши кўрган, мухлислик қиладиган футболчиларнинг шахсий ҳаётига назар соламиз. Аниқроғи, ким қайси фильмни севиб томоша қилишига тўхталиб ўтамиз.

МИГЕЛЬ ВЕЛОЗУ

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: «ФОРСАЖ»

Португалиялик футболчи ҳали жуда ёш ва тажрибасиз бўлганида «Форсаж» фильмини кўра бошлаган. Ўшанда у «Спортинг»да тўп тепарди. Кейинчалик танилиб, «Динамо» сафида тўп сура бошлаганида ҳам шу фильмни кўришни канда қилмади. Энг қизиғи, «Форсаж»да тезлик асосий жиҳатлардан бири саналади. Аммо бу Велозунинг ўйинида акс этмаган. Афтидан, футболчи севимли фильмидан нимадир ўрганишни эмас, уни шунчаки севиб томоша қилишни истайди, холос.

КАРИМ БЕНЗЕМА

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: «ГАНГСТЕР»

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Ридли Скоттнинг қизиқарли криминал драмаси — «Гангстер»ни севиб томоша қилади. Бу фильмдаги ўзаро зиддиятли ҳолатлар, сирлилик ва бошқа қизиқарли жиҳатлар Бенземани ўзига ром этган. Энг қизиғи, «Гангстер»ни доим кўриб борадиган яна бир футболчи бор, бу — Марио Балотелли.

ЗЛАТАН ИБРАГИМОВИЧ

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: «ЧАНДИҚЛИ ЮЗ»

«Одамлар Златан кўп ҳаётини бемаъни ишларга сарфлайди, деб ўйлашади. Аммо мен кўп вақтимни фильм томоша қилиш ва видеоўйинлар ўйнашга сарфлайман», — деганди швециялик футболчи интервьюларидан бирида. Футболчи Аль Пачино фильмларини ёқтиради ва актёр имжросидаги барча фильмларни кўриб боради. Хусусан, «Чандиқли юз» картинасини йилига икки-уч бор кўришдан эринмайди. Бу фильм, шунингдек, Робин ван Перси ва Стивен Жеррарднинг ҳам севимли фильми ҳисобланади. «Бавария» футболчиси Франк Рибери эса буларнинг тамомила акси, у умуман фильм кўришга иштиёқманд эмас.

ФЕРНАНДО ТОРРЕС

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: «ҲАЁТ ГЎЗАЛ»

Ҳозирда «Атлетико» сафида тўп сураётган Фернандо Торрес «Милан»да ўйнаган пайтлари итальян тилини ўргангани боис бу тилдаги фильмларни севиб томоша қилади. Шунинг учун унинг севимли фильмлари қаторидан итальянларнинг фахри ҳисобланган кинолар кўп. Хусусан, Роберто Бенинига 1998 йили «Оскар»ни тақдим этган таъсирчан ва руҳини кўтарувчи «Ҳаёт гўзал» картинаси. Дарвоқе, мазкур картина Торреснинг собиқ жамоадоши Маскеранога ҳам ёқади (улар «Ливерпул»да бирга ўйнашган). Ҳатто маза қилиб бу фильмни бирга томоша қилишган.

ТОМАС МЮЛЛЕР

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: «300 СПАРТАЛИК»

«Бавария» ва Бундестимнинг «даҳшатли қуроли» Томас Мюллер ўзининг нозик диди билан мақтана олмайди. Умуман, бу футболчининг дидини юқори баҳолаш қийин. Унинг «300 спарталик» фильмига қизиқишини эса қуйидагича изоҳлаш мумкин: фильм ўзига хос эффектларга эга ва адолат улуғланган. Қолаверса, қаҳрамонлар фильм охиригача таслим бўлмай курашишган. Томас Мюллерга фильмнинг айнан шу жиҳати ёққани тайин, чунки у ҳам майдонда охиригача курашишни ёқтиради.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ

СЕВИМЛИ ФИЛЬМЛАРИ: «УНИВЕРСАЛ АСКАР», «ҚОЯ» ВА «ОЛТИНЧИ СЕЗГИ»

Португалиялик футбол юлдузи жангари ҳамда олдин суратга олинган фильмларни ёқтиради. Ваҳоланки, футболчилар орасида 90-йилларда суратга олинган Ван Дамм иштирокидаги «Универсал аскар» ёки Николас Кейж ўйнаган «Қоя» фильмларини кўрадиганлар камдан-кам топилади. Бугун бу фильмни кўрганлар воқеалар жараёнига унчалик ишонмаслиги мумкин, аммо бу Роналдуга умуман халал бермайди. Шунингдек, Роналдунинг учинчи севимли фильми мистик триллер жанрида суратга олинган «Олтинчи сезги» картинаси ҳисобланади.

ХАБИ АЛОНСО

СЕВИМЛИ ФИЛЬМЛАРИ: «КАСАБЛАНКА», «БУЮК ҚОЧИШ»

«Реал»нинг собиқ футболчиси энг яхши фильм деганда классик жанрда суратга олинган картиналарни тушунади. Шунинг учун ҳам у ҳамкасблари каби «300 спарталик» ёки «Форсаж» картиналарини кўришга вақт сарфламайди. Хаби Алонсога Хамфри Богартнинг «Касабланка» ва Стив МакКуиннинг «Буюк қочиш» фильмлари ёқади.

УЭЙН РУНИ

СЕВИМЛИ ФИЛЬМЛАРИ: «СИНГИЛГИНАМ, ҲАРАКАТ ҚИЛ-2», «ОДДИЙ АСКАР РАЯННИ ҚУТҚАРИШ», «ўАЗАБ» ВА «БРИОЛИН»

Уэйн Рунининг ўзига хос томони шундаки, у, одатда, кино танлаб ўтирмайди. Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ бир қатор фильмлар, комедиялар, мафия билан боғлиқ картиналарни Рунининг жавонидан истаганча топиш мумкин. Шунингдек, унинг севимли кинолари рўйхатидан «Бриолин» мюзикли ҳам ўрин олган.

САМЮЭЛЬ ЭТОЪО

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: «МАЛКОЛЬМ ИКС»

Жиддий ва ҳар доим ўйлаб иш тутишга одатланган камерунлик футболчининг руҳиятида исёнкорлик руҳи кучлироқ. Буни у яхши кўрадиган фильм ҳам тасдиқлаб турибди. Негаки Спайк Ли режиссёрлигида суратга олинган картинада ирқчиликка қарши кураш акс этган ва қора танли Малкольм Икс ўз ҳуқуқи учун кескин кураш олиб борган.

НЕЙМАР

СЕВИМЛИ ФИЛЬМИ: ЙЎҚ, АММО ЁҚТИРАДИГАН СЕРИАЛИ БОР

Энг яхши фильми — сериаллар. Неймар унинг нималарни ёқтириши билан қизиққан журналистларга тахминан шундай жавоб қайтарган. Сиз бу жавобдан келиб чиқиб, «Неймар кети узилмайдиган, эзма сериалларни ёқтираркан-да», дея хулоса чиқаришга шошилманг. «Барселона» ҳужумчиси америкалик ижодкорларга тегишли бўлган «2,5 одам» номли дағал кулгига асосланган сериални ёқтиради, холос.

 

Киритилган сана: 25.06.2017 16:14. Ўкилди: 4493 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.