Уйингга ўт тушсин, Месси! (ҳажвия)
Баҳо: |
+0; -0
|
Эшмат телефон қўнғироғидан уйғониб кетди. Истар-истамас телефони экранига қаради: «Кокил». Ошнаси қўнғироқ қилаётган экан. Сочини турлича турмаклаб юргани учун унга шундай лақаб қўйиб олишган. «Бирор зарил иши бўлса керак-да, бўлмаса, ярим тундаям қўнғироқ қиладими?» дея ўйлаган Эшмат яшил тугмачани босди:
— Эшмат, Месси зўрми, Роналдуми?
Эшматнинг миясига биров тўққизлик михни қўйиб, устидан болға билан туширгандек бўлди.
— Нима?! — деди бақириб. — Нима дединг?! Қайтар?!
— Месси зўрми, Роналду, шуни сўрамоқчи...
«Кокил» гапини тугатиб улгурмади. Эшмат ичидаги дардларини қўшиб, аламини олди:
— Бошқа пайт топа олмадингми сўрашга?! Мен қаердан биламан қайси бири зўрлигини?!
— Ахир сен футбол мутахассисисан-ку! Шунга...
— Нима, футболни билсам ухламаслигим керакми?
Эшмат телефонни жаҳл билан ўчирди. Бошини қайта ёстиққа ташлади, аммо уйқуси келмади. Телевизорни ёққанди, футбол бераётган экан. Яна «Реал» билан «Барселона» ўйнаяпти. Эшмат бир муддат футбол кўргиси келди, аммо...
Шарҳловчи тўп Роналдуга тегиши билан янада маҳмадона бўлиб кетди: «Тўп ҳозир Роналдуда. Аммо ундан тўпни Месси олиб қўйди. Интригани қаранг, Месси Роналдуни тўпсиз қолдирди. Хўш, шу ўринда савол туғилади, ким кучли, Роналдуми ёки Месси? Нима деб ўйлайсиз?»
Шу гапни эшитган заҳоти Эшматнинг бош оғриғи яна қўзғалди.
— Мен қаердан биламан? — дея бақирганча телевизорниям ўчирди-да, жойига ётиб, устига кўрпани тортди.
Шу куни уйқу ҳам татимади унга. У ёнига ағдарилса, Роналдуни, бу ёғига ағдарилса, Мессини кўради. Бир амаллаб тонг оттирди.
Эрталаб бўлиши билан одатий макони — чойхонага отланди. Чойхона улфатлари билан тўла экан. Бир тўда эркаклар тўпланиб, ниманингдир устида баҳслашишарди.
— Менга қара, — дерди Барот деган қассоб доирадек келадиган кафтини пеш қилиб, — кеча Мессининг ҳаракатларини кўрдингми? У рақибларининг энасини эмдирворди-ю...
— Бекор айтибсан, — унга қарши чиқди Парпи сартарош, — Ронининг зарбасини кўрмадинг, шекилли. Нақ замбаракнинг ўқи бўлди-ёв... Сен бўлсанг қаёқдаги Мессини...
— Нима?! Ким қаёқдаги?! Олдин ўша Мессидек бўл, хўпми?! Кейин карилла...
— Ие, ўзларичи, ўзлари?! — ўрнидан туриб, қассобга хезлана бошлади Парпи. — Олдин Роналдунинг чап бутсисига арзиб олинг-да, кейин гапиринг, майлими?!
— Сен мени камситяпсанми?! — бўш келмади қассоб ҳам. — Олдин қарзларингни тўлаб қўй-да, кейин жирилла! Мен сени боқадиганинг эмасман!
— Қанақа қарз?! Э, — чаккасини қашлади сартарош, — анави қирқ мингни айтяпсанми? Бераман ўшанингни! Ўзингчи, ўғлингни соч олдиришга жўнатиб, пулини бермабсан... Нима, мен шахсий сартарошингманми?
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Диёр Имомхўжаевдан: “Ҳангомани қарангки, Толибжонов яна “Пахтакор” атрофида ўралашиб юрибди”
- Финал олди музокараси: Видалнинг тактикаси Германияни мағлуб эта оладими?
- Роналду: “Ўз акамни ўлдирмоқчи бўлганман, лекин…”
- Бабаян бошлиқ мураббийлар штабини айни дамда қайси савол ўйлантираётганини биласизми?
- Германия мураббийининг янги ҳийласи: Чилининг ҳолига маймунлар йиғлайдими?
- Футбол дегани мана бундай бўлади, ўрганинг, Бабаян!
- “Қотил йигитчалар”: улар нега бунчалик “ваҳший?”
- Хайрулла Ҳамидовдан ажойиб талқин: «Мен майдонда ўликка ўхшаб ўйнайман»
- Конфедерациялар кубоги: “оми мураббий” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди
- “Бўлди, етар, “Барселона”дан воз кечаман!”
- Роберто КАРЛОС: «НИЯТИМ ҚАЧОНДИР БРАЗИЛИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИНИ БОШҚАРИШ»
- ТИХАНА НЕМЧИЧ: «ЭРКАКЛАРГА БАҚИРИШ НОҚУЛАЙ, АММО ШУНГА МАЖБУРМАН!»
- Шампан виноси можароси: «Нега бундай қилдинг, аҳмоқ, ахир Рибери мусулмонку?!» (фото)
- Уйингга ўт тушсин, Месси! (ҳажвия)
- Златан Ибрагимовичнинг чандиқли юзи (сиз бу фактларни ҳеч қаерда ўқимагансиз)
- Ноқобил ота (футболимизнинг ўзгача талқини)
- Қоч, Сергеев, қоч!
- Мухлис дарди: «Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш йўлини топдим!»
- Ўзбек футболими ёки аллакимларнинг даромад манбаи?
- Футбол тарихидаги энг аҳмоқона ўйин: жамоа ўз дарвозасини ишғол эта олмаган?!
- Трансфер можароси: “Барселона” яна қинғир ишларга аралашяптими?
- Левандовски хотинидан нега қўрқади?
- Бу борада Жозе Клоппнинг олдида ип ҳам эшолмайди!
- “Роналду можароси” — Криштиану нега тўнини тескари кийди?
- Месси италиялик, у Италия термасида ўйнаши шарт!
- Венгер нега футболни чиройли аёлларга ўхшатган?
- Бабаян “машварат”га келганида нимадир ўзгарармиди?
- Ибрагимовичнинг “Реал”га ўтолмаслигининг 4 сабаби!
- “СОВРЕМЕННИЙ” МУРАББИЙ (ҲАЖВИЯ)
- ЎЗИГА ХОС ФУТБОЛ ЖАМОАЛАРИ
- Криштиану Роналду Мадриддаги айрилиқ қўшиғини ўзи ижро этадими?
- Дорилаш керак, дорилаш (футбол ҳақида ҳикояча)
- Абжағи чиққан машина (масал)
- “Шогирдларим, овора бўлманг, мен ҳеч қачон жамоадан кетмайман”
- Хосиятсиз миссия! Бабаян салтанатидан қутулиш вақти келмадими?
- Эрон – Ўзбекистон: Эронни доғда қолдиришнинг 5 сири
- Йилига 1 миллион доллардан камига ишламайдиган Шотани “Пахтакор”га Алишер Усмонов олиб келдими?
- Арда ТУРАН:«Мен 14-рақамни танлаганман, чунки отам шуни хоҳлаган»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги