Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Mazmun.uz — барчаси футбол учун

Mazmun.uz блоги

Конфедерациялар кубоги: “оми мураббий” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди

Баҳо:
+0; -1

Конфедерациялар кубогининг дастлабки ярим финали якунига етди. Унда Европа ва Америка чемпионлари беллашишди. Ўйин тенг курашлар остида кечди, якунда эса оми деҳқон Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантушнинг қарорлари португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди.

Биринчидан, Фернанду Сантуш жамоасига пенальтилар сериясига тайёрламаган кўринади. Эҳтимол, олдинги ўйинларда бўлгани каби Роналду ёки бошқа бир етакчи футболчининг голи эвазига ғалабани илиб кетишни ният қилгандир. Аммо рақиб Россия ёки Янги Зеландия эмас, Чили эди. бош мураббий эса рақибнинг имкониятларини тўғри баҳолай олиши лозим. Бугунги ўйинда Сантушга айнан ана шу жиҳат етишмади. Португаллар пенальтилар сериясида нотўғри қарорлар қурбони бўлишди.

Эътибор беринг, португаллардан кимлар пеналтини ура олмади, Куарежма, Моутиньо, Нани. Ваҳоланки, Фернанду Сантуш иккинчи бўлимда айнан ана шу уч нафар футболчини майдонга туширганди. Ва албатта, пенальтилар сериясида ҳам айнан шу футболчиларга суянишни ният қилганди. Бироқ айнан у майдонга туширган футболчилар 11 метрлик зарбани аниқ бажара олишмади. Бунда шак шубҳасиз бор айбни Сантуш бўйнига олиши керак.

Бундан ташқари, португалларнинг шу босқичгача етиб келишида мураббийдан кўра футболчиларнинг ҳиссаси каттароқ. Фернанду Сантуш алоҳида тактика ўйлаб топиб, кучли рақибларни ҳам мос тарзда мағлуб эта олмаган. Португаллар аксар ўйинларда биргина гол эвазига, омад эвазига зафар қучишган. Бу сафар ҳам шундай бўлди, эҳтимол, мураббий ҳеч бўлмаганда қарорни тўғри чиқарганида, эҳтимол, яна Роналду ёки бошқа футболчи яна гол киритиши мумкин эди.

Нима бўлганда ҳам Роналду ва унинг дўстлари шу ерга келганда тўхташди. Энди улар финални мухлис сифатида томоша қилишади. 

Киритилган сана: 29.06.2017 01:58. Ўкилди: 5314 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.