Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

Блог

Mazmun.uz — барчаси футбол учун

Mazmun.uz блоги

Хосиятсиз миссия! Бабаян салтанатидан қутулиш вақти келмадими?

Баҳо:
+1; -0

Эронга қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳаммаси ортиқча бўлди. Бу ўйинла шунга амин бўлдикки, футболимизда ҳеч қандай ижобий ўзгариш бўлмайди токи керакли ислоҳотлар қилинмагунича. Токи керакли инсонлар бўшатилиб, ўрнига иши, вазифаси нималигини биладиган, вазифасига масъулият билан ёндашадиган ва ТЕРМА ЖАМОАМИЗНИНГ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚИШИНИ АСОСИЙ МАҚСАД ДЕБ БИЛАДИГАН мутахассислар келмагунича. Унгача биз ўтираверамиз ютқазиб.

Шахсан мен дарвоза чизиғида Лобановнинг ўрнини бошқа биров эгаллашига ишонмайман токи бошқа мураббий терма жамоа жиловини қўлига олмагунча. Чунки Бабаян кеча Эронга қарши бўлиб ўтган жуда-жуда муҳим учрашувда семириб кетган Лобановни асосий таркибда майдонга туширди. Ваҳоланки, Игнатий Нестеров, Мурод Зухуровлар бор эди захирада чаққон, семирмаган, ажойиб ҳаракат қила оладиган. Бу шуни англатадики, мураббийларимиз терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқишига тупуриб қўйган. Улар футболчиларимизнинг ғалаба қозонишидан эмас, хўппа семиз Лобановнинг асосий таркибда майдонга тушишишидан роҳат олишади, бунинг сабаби нима, билмадим.

Қолаверса, Игор Сергеевнинг ўрнига ҳам тажрибалироқ ҳужумчи чақирилишига кўзим етмайди токи бошқа мураббий келмагунча. Биз қанча танқид қилмайлик, қанча таъкидламайлик, барибир, Самвел Бабаян Игор Сергеевни захирага михлатмайди, у доим асосийда ўйнайверади. Менимча, ўртада сизу бизга маълум бўлмаган қандайдир келишув борга ўхшайди.

Бундан ташқари, мени яна бир жиҳат, Станислав Андреевнинг ўрни билинадиган ҳимоячига айлангани ҳайратлантиряпти.

Давоми

Киритилган сана: 13.06.2017 11:06. Ўкилди: 10090 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик