Криштиану Роналду Мадриддаги айрилиқ қўшиғини ўзи ижро этадими?
Баҳо: |
+0; -0
|
Яшил майдон қиролларининг майдондан ташқарида нималар билан машғул бўлиши кўпчиликни қизиқтирса керак, албатта. Бугунги саҳифамизда ана шундай машҳур футболчиларнинг севимли машғулотлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.
1. Юрий Жирков. Хоббиси — жаҳон уруши билан боғлиқ бўлган нарсаларни йиғиш.
2009 йилда Юрий Жирков “Спорт-Экспресс” мухбири билан бўлиб ўтган суҳбатда ўзининг янги севимли машғулоти ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, жаҳон уруши ҳақидаги гаплар, умуман, уруш атрофидаги фикрлар Жирковга қаттиқ таъсир қилган. Шундан сўнг у айнан урушда ишлатилган буюмларни коллекция қила бошлади. Баъзиларини сотиб олди, баъзиларини эса Жирковнинг бу қизиқишини пайқаган яқинлари совға қилишди. Коллекцияси ҳақида футболчининг ўзи шундай дейди: “Ҳозир Калининградда уй қуряпман ва, албатта, у ерда кичкина музей ҳам бўлади. Агар сизда урушга оид нимадир бўлса, илтимос, менга совға қилинг”.
2. Андрей Шевченко ва Тео Уолкотт. Хоббилари — гольф ўйнаш
Умуман олганда, ғарбда жуда кенг тарқалган спорт тури ҳисобланади. Қарангки, бу оммавийлик Шевченко ва Уолкоттни ҳам четлаб ўтмади. Украин ва инглиз футболчилари бўш вақтларини гольфга сарфлашади. Ҳатто бир сафар Шевченко гольф бўйича жаҳон чемпионатида қатнашмоқчи ҳам бўлди. Аммо бу орзуси амалга ошмай қолган. Тео Уолкотт эса гольф билан фақат севимли машғулот сифатида шуғулланади.
3. Петр Чех. Хоббиси — тил ўрганиш ва зарбли чолғу асбобларини чалиш.
“Арсенал” дарвозабони бу хоббисини касбий зарурат сифатида изоҳлади. “Мен кўп мамлакатларга бораман. Албатта, ўша мамлакат тилида гаплашишга мажбурсиз. Шунинг учун имкон қадар кўпроқ тилни ўрганишга интиламан. Мен бирор бир сўзни нотўғри талаффуз қилишни хоҳламайман. Француз ва инглиз тилларини тўлиқ биламан. Шунингдек, немисчани ўрганяпман. Охирги икки йилдан бери эса испан тилини бўйича машғулотга қатнаяпман. Словак, рус, португал тилларида қийналиб гапираман. Итальян ва япон тилларини эса ҳали ўрганмадим, бу тилдаги айрим ибораларни биламан, холос. Русчани ўрганишга улгурмадим, Алексей Смертин Англияда ўйнаганида ундан рус тилини ўрганишга киришгандим, аммо бу охиригача етмади. Итальян тилини эса Кудичинидан ўрганганман, ҳозир у билан итальян тилида суҳбатлашамиз. Чехиялик посбон, шунингдек, зарбли чолғу асбобларининг ашаддий ишқибози. У ҳатто ўзининг хусусий рок гуруҳини ҳам тузган.
4. Мануэль Альмуния. Хоббиси — эртаклар ёзиш.
“Арсенал” жамоасининг собиқ посбони ўзи ёзган эртакларнинг кенг оммага тарқалиб кетишини истамайди. Буни у “Эртакларни танилиш учун эмас, шунчаки қизиқиш туфайли ёзаман”, деб изоҳлайди.
5. Андрей Аршавин. Хоббиси — либослар яратиш.
Андрей футболдан бўш вақтларида ўзгача либослар яратиш, аниқроғи, модельерлик билан шуғулланади. Футболчи Санкт-Петербургда дорилфунун либослар яратиш технологиялари ва дизайни соҳаси бўйича таҳсил олган ва бу борада яхшигина мутахассис ҳисобланади. У 15 ёшгача бўлган болалар учун яратган либослар тақдимотини муваффақиятли тарзда ўтказган.
6. Томаш Росицки. Хоббиси — гитара чалиш.
Томашнинг ноодатий қизиқишлари у қадар кўп эмас. Бу хоббилар орасида энг муҳими эса футболчининг гитара чалишга муккасидан кетганидир. Таъкидлаш керак, бу борада яхшигина иқтидорга эга бўлган футболчи яқинлари ёки оила аъзоларининг қувончли кунларида ажойиб созандага айлана олади. Яъни ҳеч бир кеча Томашсиз ўтмайди.
7. Майкл Оуэн. Хоббиси — отларни кўпайтириш.
Бу футболчининг севимли машғулоти жуда ҳам кўп. Майкл, айниқса, от боқишга жуда қизиқади. У 64 гектар ҳудудни ўз ичига оладиган ферма ташкил этган ва бу ерда энг зотдор отларни парвариш қилади. Умуман олганда, Англияда от ишқибозлари кўп. Хусусан, Уэйн Руни ва ҳатто “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийси сер Алекс Фергюсон ҳам от минишни ёқтиришади.
8. Златан Ибрагимович. Хоббиси — ов ва балиқ ови.
Швед чингачкуки Швеция пойтахти Стокгольмнинг ғарбида жойлашган бутун бошли оролни сотиб олди. “Давенсо” ороли Швецияда катталиги бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Аммо Златан бу билан кифояланиб қолмоқчи эмас. У бўш вақтини чоғ ўтказиш учун бошқа ҳудудларни ҳам сотиб олмоқчи. 500 гектар ҳудудда Ибрагимович, асосан, ов қилишни хуш кўради. “Давенсо”да ёввойи буғу ва тўнғизлар жуда кўп. Футболчи истаса балиқ овлаши ҳам мумкин ва у бу имкониятни ҳеч қачон қўлдан чиқармаган. У ўзининг “Мен — Златан Ибрагимович” номли автобиографиясида у жамоадошларини ҳам ўз севимли машғулотига жалб қилмоқчи эканлигини таъкидлаган.
9. Лионель Месси. Хоббиси — “Playstation” ўйнаш.
“Барселона” ҳужумчиси ўйиндан бўш вақтини ҳам футбол билан ўтказишни ният қилган, шекилли, бўш вақти топилган заҳоти “Playstation” билан овора бўлади. Лео кўпинча “Барселона”ни танлайди.
10. Криштиану Роналду. Хоббиси — куйлаш
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Диёр Имомхўжаевдан: “Ҳангомани қарангки, Толибжонов яна “Пахтакор” атрофида ўралашиб юрибди”
- Финал олди музокараси: Видалнинг тактикаси Германияни мағлуб эта оладими?
- Роналду: “Ўз акамни ўлдирмоқчи бўлганман, лекин…”
- Бабаян бошлиқ мураббийлар штабини айни дамда қайси савол ўйлантираётганини биласизми?
- Германия мураббийининг янги ҳийласи: Чилининг ҳолига маймунлар йиғлайдими?
- Футбол дегани мана бундай бўлади, ўрганинг, Бабаян!
- “Қотил йигитчалар”: улар нега бунчалик “ваҳший?”
- Хайрулла Ҳамидовдан ажойиб талқин: «Мен майдонда ўликка ўхшаб ўйнайман»
- Конфедерациялар кубоги: “оми мураббий” португалларнинг мағлубиятига сабаб бўлди
- “Бўлди, етар, “Барселона”дан воз кечаман!”
- Роберто КАРЛОС: «НИЯТИМ ҚАЧОНДИР БРАЗИЛИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИНИ БОШҚАРИШ»
- ТИХАНА НЕМЧИЧ: «ЭРКАКЛАРГА БАҚИРИШ НОҚУЛАЙ, АММО ШУНГА МАЖБУРМАН!»
- Шампан виноси можароси: «Нега бундай қилдинг, аҳмоқ, ахир Рибери мусулмонку?!» (фото)
- Уйингга ўт тушсин, Месси! (ҳажвия)
- Златан Ибрагимовичнинг чандиқли юзи (сиз бу фактларни ҳеч қаерда ўқимагансиз)
- Ноқобил ота (футболимизнинг ўзгача талқини)
- Қоч, Сергеев, қоч!
- Мухлис дарди: «Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш йўлини топдим!»
- Ўзбек футболими ёки аллакимларнинг даромад манбаи?
- Футбол тарихидаги энг аҳмоқона ўйин: жамоа ўз дарвозасини ишғол эта олмаган?!
- Трансфер можароси: “Барселона” яна қинғир ишларга аралашяптими?
- Левандовски хотинидан нега қўрқади?
- Бу борада Жозе Клоппнинг олдида ип ҳам эшолмайди!
- “Роналду можароси” — Криштиану нега тўнини тескари кийди?
- Месси италиялик, у Италия термасида ўйнаши шарт!
- Венгер нега футболни чиройли аёлларга ўхшатган?
- Бабаян “машварат”га келганида нимадир ўзгарармиди?
- Ибрагимовичнинг “Реал”га ўтолмаслигининг 4 сабаби!
- “СОВРЕМЕННИЙ” МУРАББИЙ (ҲАЖВИЯ)
- ЎЗИГА ХОС ФУТБОЛ ЖАМОАЛАРИ
- Криштиану Роналду Мадриддаги айрилиқ қўшиғини ўзи ижро этадими?
- Дорилаш керак, дорилаш (футбол ҳақида ҳикояча)
- Абжағи чиққан машина (масал)
- “Шогирдларим, овора бўлманг, мен ҳеч қачон жамоадан кетмайман”
- Хосиятсиз миссия! Бабаян салтанатидан қутулиш вақти келмадими?
- Эрон – Ўзбекистон: Эронни доғда қолдиришнинг 5 сири
- Йилига 1 миллион доллардан камига ишламайдиган Шотани “Пахтакор”га Алишер Усмонов олиб келдими?
- Арда ТУРАН:«Мен 14-рақамни танлаганман, чунки отам шуни хоҳлаган»
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги