Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

Mazmun.uz — барчаси футбол учун

Mazmun.uz блоги

“Шогирдларим, овора бўлманг, мен ҳеч қачон жамоадан кетмайман”

Баҳо:
+1; -0

Шундай мураббийлар борки, улар айнан бирорта клуб учун туғилган бўлишади, яъни бир клубни чўққига чиқаришади, аммо бошқа жамоаларда ишлари юришмайди. Масалан, Клаудио Раньери “Лестер”ни чемпион қилди, бироқ унинг бошқа, ҳатто “Лестер”дан ҳам кучлироқ жамоани чемпион қилиши даргумон. Ёки Зиданни олайлик. Мураббийликка кечагина кириб келган мутахассис бугун “Реал”ни чемпион қилди, Европада тенгсиз жамоага айлантирди. Ўз ўрнида эса унинг бошқа клубда бундай омадга эришишига шубҳа қиласан киши. Биз бугун фикр юритадиган мураббий ҳам шундайлар сирасига киради — бу Диего Симеоне.

Симеоне шундай мураббийки, йўқдан бор қилишни хуш кўради. Унинг айнан шу жиҳати “Атлетико”га қўл келди. Бир пайтлар тажрибали футболчилар сотиб олиш учун маблағи бўлмаган клуб мураббийликка Симеонени олиб келди. Аргентиналик мутахассис эса жамоага ҳам шон-шуҳрат, ҳам ғалабали онлар, ҳам мўмайгина даромад олиб келди. Айнан Симеоне даврида кўпчилик “Атлетико”ни таниди, айнан Симеоне даврида Мадриднинг иккинчи жамоаси кетма-кет Европа Чемпионлар лигасининг камида ярим финалига чиқмоқда, ҳатто финалда ҳам ўйнади. Бир қатор жамоалар “Атлетико” футболчиларини харид қилишга тушишди, бир қанча жамоалар буни уддалашди ҳам.

Айни пайтда эса клуб мутасаддилари ва мухлислари уни жамоада олиб қолиш пайида. Боиси охирги йиллардаги омадли бошқарувдан сўнг Симеоненинг ҳам ошиқлари тобора кўпайиб бормоқда. Унинг учун яхшигина пул ҳам таклиф қилишяпти. Жамоа раҳбарияти эса Диегодан айрилмоқчи эмас, боиси бошқа ҳеч бир мураббий “Атлетико” билан бунчалик омадли натижаларни қўлга кирита олмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Шу боисдан яқинда Мадрид кўчаларида тинч намойиш бўлиб ўтди, мухлислар Симеоненинг қолишини сўрашди. Агар уни жамоада сақлаб қолиш учун пул керак бўлса, пул ҳам йиғиб беришга тайёр эканликларини маълум қилишди. Симеоне эса бунга шундай жавоб қайтарди: “Ҳар хил ҳаракатлар қилиб овора бўлиб юрманг, мен, барибир, жамоада қоламан. Мени ҳеч ким Мадриддан қувиб чиқара олмайди. Бу — аниқ!”

Ҳа, Симеоне тажрибали ва фидойи мураббий ҳам. Умид қиламизки, у ҳали жамоасини бошқаради, чунки биз “Атлетико”нинг мухлисига айланганмиз.

 

Киритилган сана: 13.06.2017 17:13. Ўкилди: 8696 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


JANOBUZBEK
Сана: 16.06.2017 02:01. JANOBUZBEKга ёзиш
+0; -0
unga qoyil qolsa bo‘ladi

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.