Кириш Регистрация

Блог

Mazmun.uz — барчаси футбол учун

Mazmun.uz блоги

Диёр Имомхўжаевдан: “Ҳангомани қарангки, Толибжонов яна “Пахтакор” атрофида ўралашиб юрибди”

Баҳо:
+1; -0
Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли одамлар уни тарк этади.
Ли Куан Ю
Голландча совға
Ўзи ўтирган самолёт ўриндиғининг тепасида тик туриб олган йўловчиларни кўрган Ханс Верел ажабланиб сўради: “бу автобусми ёки самолёт?”.
1994 йил Тошкентнинг “Пахтакор” клуби голландиялик Ханс Верелни ишга таклиф қилганди. У тахминан юқоридаги каби шароитда ишлашга мажбур бўлди. Ўзбекистон ёш давлат бўлгани учун, барча соҳаларда янгиланишга муҳтож эди.
 
Олти ёшлигимда Ханс уйимизга аёли ва қизи билан келиб, меҳмон бўлганди. Онам ўз қўли билан пиширган таомлардан татиб кўриб, бу мамлакатда ўзи учун кашф қилган энг яхши хулосаси ўзбек аёли экани ҳақида айтди. Мен унинг кўринишини, қарашларини, ҳатто овоз баритонига қадар эслаб қолганман. Кейинроқ отамнинг ҳикояларидан унинг кимлиги ва қандай инсон экани ҳақида билганман.
Одатда ҳафтанинг якшанба кунларини газеталарга мақола ёзиш учун ҳеч ким ҳалал бермайдиган ишхонамда ўтказаман. Йўлга тушиш олдиган аёлим қизиқсиниб қараётган кумуш қошиқ сабаб Ханс Верелни эслаб қолдим. Газета ўқиш одамлар учун йилдан-йилга эскилик сарқитига айланиб бораётган бўлса-да, шу сонда Верелни эслашга қарор қилдим.
Ўша кумуш қошиқни Ханс уйимизда меҳмон бўлган куни совға қилганди. Бизда Голландиядан келган бошқа буюм қолмаган. Мен ва укам учун олиб келинган журналлар йўқ бўлиб кетди. Ўша журнални бўяш учун тақдим этилган мўйқаламлар билмадим қаерда қолган. Қошиқ эса бир неча йиллардан буён жовонда туради. Баъзида уни қўлимга олиб, ичида акс этган камбағал нидерланд деҳқони ва унинг оиласи кечки овқат олдидан ҳомуш ўтирган лавҳага бир зум тикилиб туришни ёқтирардим.
Ишга келгунимча Ханс ҳақида хаёл суришга мажбур бўлдим. Унинг даврида “Пахтакор” чемпионатнинг учталигига ҳам кира олмаганди. Бу бугунги кун мухлиси учун ғалати кўриниши табиий. 2002 йил янги раҳбарият билан ўзининг гуллаган даврини ўтказган “Пахтакор”, Ханс Верел давридаги аҳволни балки ҳазм қила олмас. Лекин мен негадир ундай ўйламайман.
Киритилган сана: 08.07.2017 08:44. Ўкилди: 27449 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SUPERSAVANNA
Сана: 04.01.2019 15:44. SUPERSAVANNAга ёзиш
+0; -0
Диёр яхши журналист.Футболни шархлаганда уйинчилар ва клублар номини тугри талаффуз килиб шархласа яна яхши буларди. Бутун республика тинглайди уни, олий маълумотли журналист хар холда..

Ушбу фикрга жавобан


MILANUZB
Сана: 16.08.2017 09:10. MILANUZBга ёзиш
+0; -0
ДИЕР УКАМ ОМАДИНГНИ БЕРСИН!ЯНГИ МАКОЛАЛАР КУТАМИЗ!

Ушбу фикрга жавобан


BAXASH

Сана: 08.07.2017 12:54. BAXASHга ёзиш
+-4; -0
diyorga o`hshab fikirlaydigan insonlar kerak o`zbek futboliga diyorbek otangizga mingdan ming rahmat menga qolsa sizni O`FFga matbuot kotibi etib tayinlash kerak

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.