Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Россия чемпионатида янги можаро

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг навбатдаги тур доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган “Арсенал” (Тула) — ЦСКА (Москва) ўртасидаги учрашувнинг Тулада эмас, Москвадаги “Локомотив” кичик стадионида бўлиши кераклиги ҳақидаги РФПЛ қарори бир қатор норозиликларни келтириб чиқарди.

Жумладан, “Арсенал” бош мураббийи Дмитрий Аленичев ушбу ўйинга ўринбосарлар таркибини юбормоқчи.

Гап шундаки, Туладаги стадион чимининг аҳволи ёмонлиги сабаб қилиб кўрсатилиб, ЦСКАга қарши ўйиннинг бўлиб ўтиши мумкин эмас деб топилганди. Хусусан, Россия кубоги доирасида Тулада бўлиб ўтган “Газовик”ка қарши ўйинда ҳам майдоннинг чими қониқарсиз экани намоён бўлиб қолган эди.

— Тўғри, “Газовик” билан ўйинда майдон аҳволи хавас қилиб бўлмасди, — дейди Аленичев, — лекин имконияти чекланган биз каби жамоаларга федерация ён босиши керак. Иккинчидан, бугунги кунга келиб, майдон чими етарлича ўсди ва ўша кундагидан кескин фарқ қилади. Энг асосийси, 20 минг кишилик Тула мухлисларига нисбатан ҳурматсизлик деб биламан.

Дмитрий Аленичев ушбу қарорга бойкот сифатида ўйинга ўринбосарлар таркибини жўнатишини айтди:

— Мен бу ўйинга ўринбосарларни жўнатаман ва ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир футболчининг қўлини сиқиб қўяман.

Бугунги кунда “Арсенал” 14 очко билан сўнгги ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Клубнинг ушбу мавсумда “Зенит” ва “Локомотив” устидан ғалаба қозонганини эътиборга олсак, Аленичев билиб туриб, қимматли очколардан кечиб, эмоционал қарор чиқаришда айблаш мумкин, лекин маълум бўлишича, мураббийнинг қарорини раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда.

— Аниқ сабаб ҳақида гап кетганда, турли фантастик изоҳларни эшитмоқдаман, — деди Аленичев, — масалан, эмишки, терма жамоа футболчилари бизнинг стадионимизда ўйнаб жароҳат олиши Капеллони қўрқитиб юборганмиш. Лекин, ЦСКА аксарият ўйинларини суньий майдонда ўйнайди, маълумки, бундай майдонлар футболчилар учун янада хавфли.

Ушбу ҳолат Россия чемпионатида яхшигина шов-шув кўтариб, кўпгина таниқли мутахассислар турли фикрлар билдирмоқдалар. Жумладан, Александр Бубнов ўйинни Москвага кўчириш фикри ЦСКА раҳбари Евгений Гинердан чиққанини ишонч билан айтаётган бўлса, Евгений Ловчев ҳам Аленичевни қўллаб-қувватламоқда.

“Ўйин тақдири майдонда ҳал бўлмоғи керак, кабинетларда эмас” — дейди таниқли мутахассис. Дмитрий Васильев эса, негадир доим РФПЛ қарорлари ЦСКА фойдасига ҳал бўлаверганидан ҳайронлигини яшира олмаган.

Албатта, Аленичевнинг қарорини нотўғри баҳолаётганлар ҳам йўқ эмас. Масалан, ЦСКА бош директори Роман Бабаев бу қарорни эмоционал деб баҳолади ва “биз УЕФАдан аразлаб ўринбосарлар таркибини қўймагандикку?” демоқда. Сергей Прядкин эса, бу қарор фақат ва фақат “Арсенал”нинг ўзига зарар келтириши мумкинлигини айтди.

Сергей Чебаннинг фикрига кўра, бу ҳолат учун клуб расман жазоланиши мантиқсиз бўлади.

— Клуб олдиндан заявка қилинган ҳар қандай футболчини майдонга туширишга ҳақли, демак, расман Аленичевга эътироз билдира олмаймиз. Балки ёшлар ўзларини кўрсатишар, — деб вазиятнинг яхши томонларини қидириб кўрди РФПЛ ижрочи директори.

Қуйида эса, “Арсенал” уй учрашувларини ўтказадиган стадионнинг бугунги ҳолатини кўриб турибсиз:

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:43, 18.03.2015.
Ўқилди: 10600 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.