Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Тачмурод Агамуродов: «Олий лиганинг барча мураббийлари ҳалол футбол ўйнашга келишиб олишди»

Баҳо:
+1 | -

Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Динамо" ўйинидан кейин биринчилардан бўлиб матбуот анжуманига кирган Тачмурод Агамуродов ичидаги гапларни айтиб олди. "Динамо" бош мураббийининг фикрича, Олий лиганинг барча мураббийлари ушбу мавсумдан бошлаб фақат ҳалол футбол ўйнашга, келишилган ўйинларда иштирок этмасликка келишиб олишган.

"Бир нарсани айтишим мумкин, 16та жамоанинг барча мураббийлари ҳалол футбол ўйнашга келишиб олишди. Ҳалол ўйин бу яхши футболчиларнинг етишиб чииқиши, терма жамоани ЖЧга чиқиши, ёшлар олимпиада йўлламансини қўлга киритиши дегани. Биз буни истаяпмиз, мана иккинчи турга келиб ҳаммаси яна чиройли ўтди. Мураббийлар шу қарорга келдими, бу катта гап. Энди ҳаммаси ҳалол бўлса, футболда ким аслида кимлигини билиб оласиз. Биз барчамиз терма жамоамизнинг ЖЧга чиқишини истаймиз тўғрими, демак шу йўлда давом этишимиз керак", - дея Агамуродовнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда championat.asia веб-сайти.

Киритилди: 14:54, 21.03.2015.
Ўқилди: 3283 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.