Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Кукмин Илбо»: «Ботқоқликка ботган Штилике бригадаси ва жавобсиз қолган саволлар»

Баҳо:
+ | -

Ўз майдонида Ўзбекистон билан дурангдан кейин корейс ОАВлари терма жамоа бош мураббийи Ули Штиликени танқидлар остида қолдиряпти. Жумладан, мамлакатдаги нуфузли «Кукмин Илбо» нашри «Ботқоқликка ботган Штилике бригадаси ва жавобсиз қолган саволлар» деган сарлавҳа остида танқидий мақола чиқарди.

«Рақибни ботқоқликка ботириш тактикаси иш бермади. Аксинча, Штилике ва унинг бригадаси ботқоқлик қаърига чўкди. Чўкаётган жамоага Золушка ҳам ёрдамга келмади. Хуллас, бир қанча саволларни жавобсиз қолдирган ўйин бўлди», - деб бошланади мақола.

«Ўткир хужум ва янги футболчиларни кашф этишга қаратилган тажриба иш бермади. Ўйин натижаси ҳам, тактика ҳам ўта ёмон. ФИФА рейтингида биздан пастларда жойлашган Ўзбекистон билан қарама-қаршиликларимизнинг дуранглар устунини тўлдириб бердик. Июнь ойидан бошланадиган ЖЧ саралаш босқичида ҳужумдаги хилма-хилликни юзага чиқариш учун дастлабки дақиқалардан майдонга тушган янги футболчилар бир-бирларини тушунмадилар. Бутун ўйин давомида биз умид қилган футболчи кўзга ташланмади. Аксинча, Ўзбекистонга имкониятлар тақдим этиб юбордик ва ҳимоямиз бечораҳол ҳолатга тушди», - дея терма жамоани аямай танқид қилди «Кукмин Илбо» газетасининг интернет саҳифаси.

«Даилиан» нашри эса «Ваъда берилган ғалаба ҳам, режалаштирилган тажриба синови ҳам барбод бўлган ўйин», дея сарлавҳа билан ёзди. «Даилиан» нашри ўта норози руҳда терма жамоани танқид қилди:

«Ку Жа Чол рақиб дарвозасини ишғол қилганидаёқ навбатдаги ғалаба чўнтагимизда деган хаёлга берилган эдик. Салкам 40 минг томошабин терма жамоанинг ғалабасига шубҳа қилмаётганди. Аммо ғалаба ҳам, ўйиндан олинадиган тажриба ҳам барбод бўлди. Терма жамоа нурсиз ўйини билан Ўзбекистон устидан 21 йилдан бери давом этаётган устунлигимизни кесиб қўйди».

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:08, 27.03.2015.
Ўқилди: 8319 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.