Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиленинг агенти Марко Соммелланинг маълум қилишича, унинг мижози А сериясига қайтишни истамаяпти.
Италия термасининг 25 ёшли футболчисига "Милан" ва "Наполи" клублари қизиқмоқда.
"Бу фақат миш-миш, ҳақиқатдан узоқ. Наполи? Ўз вақтида бу таклифга рад жавоб беришга қарор қилганмиз. Чиро Германияга отланди", - дейди агент.
ОАВ хабарига кўра, "россонер" унинг учун 17,5 миллион евро тўлашга тайёр бўлган.