Кириш Регистрация

"Локомотив" сафарда "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпонати Олий лиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" Янгиерда "Сўғдиёна" билан баҳс юритди.

Дастлабки дақиқаларда ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди, 9-дақиқада Илҳом Комилов жарима майдони ичида қоида бузгани учун учрашув ҳаками 11 метрлик нуқта белгилади. Марат Бикмаев пенальти бажаришда адашмади - 0:1.

Шундан сўнг майдон эгаларининг ҳужумлари хавфли тус олган бўлсада, танафусгача ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда Темурхўжа Абдуҳолиқов ва Санжар Шоаҳмедовнинг голлари эвазига ҳисоб йирик кўринишга келди - 0:3. Жиззахликлар 65-дақиқада пенальти тепиш имкониятига эга бўлдилар ва Анвар Ражабов уни аниқ бажарди - 1:3.

Таъкидлаш жоиз, ушбу учрашувда "темирйўлчилар" дарвозасини жароҳатидан фориғ бўлган терма жамоамиз посбони Игнатий Нестеров қўриқлади.

Олий лига, 3-тур

16:00. "СЎҒДИЁНА" - "ЛОКОМОТИВ" - 1:3 (1:0)

Голлар: Анвар Ражабов (65-пенальтидан) - Марат Бикмаев (9-пенальтидан), Темурхўжа Абдуҳолиқов (54), Санжар Шоаҳмедов (61)

Огоҳлантириш: Илҳом Комилов (8)

"Сўғдиёна": 1.Михаил Наумов, 3.Илҳом Комилов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 6.Собир Ҳамидов, 9.Анвар Ражабов, 13.Элёр Жаҳонов, 17.Музаффар Музаффаров, Вусал Магеррамов, 22.Сайдулло Раҳматов, 24.Асилжон Бегимқулов

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 16.Жасур Жумамуродович Ҳасанов, 17.Салим Мустафоев, 18.Темур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 77.Жасур Орзиқулович Ҳасанов

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:49, 03.04.2015.
Ўқилди: 3284 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.