Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

В.Абрамов: "Хатто «Барселона» ҳам бу ерда ўз ўйинини намойиш эта олмайди"

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» — «Локомотив» ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Вадим Абрамов қатнашди.

 

«Бундай майдонда футбол ўйнаш жуда қийин. Шу боис йигитларга раҳмат айтаман. Халқ футбол кўриш учун келди, лекин бундай майдонда олий лига ўйинларини ўтказиб бўлмайди. Ўйин борасида айтсам, асосийси уч очко олдик», — деб гап бошлади Абрамов.

- Бугун Неманья Яничич майдонга тушмади. Бунга сабаб нима?
— У машғулотлар вақтида жароҳат олди. Бармоғи қайрилиб кетди. Неманья тахминан 1 ҳафта майдонга туша олмаса керак.

- ОЧЛдаги ўйиндан олдинги баҳс эди…
— Ҳа олдимизда «Ал Садд»га қарши баҳс бор. Шу боис бундай майдонда икки карра куч билан ўйнадик. Терма жамоадан футболчилар яқинда келишди. Яна бундай сифатсиз майдонда ўйнаш жуда қийин.

- Бикмаев бугун рақиб ҳимоячисига қарши атайин қўпол ўйнагандек туюлмадими?
— Марат Бикмаев ундай ўйинчи эмас. Шунчаки ўша вазиятларда кескин ўйин кўрсатди.

- Ўйин сифати борасида нима дея оласиз?
— Айтаяпманку бундай майдонда чиройли ўйин кўрсатиб бўлмайди. Хатто «Барселона» ҳам бу ерда ўз ўйинини намойиш эта олмайди. Бунга қадар яхши майдонларда ўйнадик. Имкон қадар чиройли ўйнашга урингандик.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 22:01, 03.04.2015.
Ўқилди: 6608 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.