Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Камо Газаров: «Қўшимча дақиқалардаги ҳолатларни изоҳсиз қолдираман…»

Баҳо:
+ | -

«Динамо» - «Қизилқум» (2:2) учрашувидан кейин «Динамо» клуби бош мураббийи Тачмурод Агамуродов назоратчи ҳакам билан ўйиндаги вазиятларни такроран кўраётганлиги сабабли, унинг ёрдамичиси Камо Газаров ўйин борасида тўхталди.

- Ўйин борасидаги фикрларингиз?

- Нима ҳам дея олардим, жуда аламли баҳс. Йигитларга эътироз йўқ, охиригача курашишди, майдонга борларини беришди. Дарвозабонимиз жароҳат олганди, қолаверса четлатишдан сўнг ўзгаришларга мажбур эдик. Ҳаттоки захирадан мажбуран майдонга тушган ёшлар ҳам жуда яхши ўйнашди. Нима ҳам дердим, бундай аламли ўйинлар жамоанинг руҳини янада кучайтиради.

- Жамоа сардори Андрей Мельничукнинг ҳолати қандай, жароҳат қай даража жиддий?

- Ўша вазиятда «Қизилқум» ҳужумчиси очиқчасига унга нисбатан қўполлик қилди. Натижада дарвозабонимиз жароҳат билан тўп сура олмади. Тиббий текширувдан кейингина бу борада аниқ фикр билдириш мумкин.

- Сўнгги дақиқаларда нималар юз берди…

- Дастлаб дарвозабонимизни мажбуран алмаштирмоқчи бўлганимизда ҳимоячимизни вақтни чўзди деб ҳисоблаб, майдондан четлатди. Қўшимча беш дақиқада эса… Бу ҳолатни ҳозирча изоҳсиз қолдираман.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:27, 05.04.2015.
Ўқилди: 4356 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.