Kun.uz: Нью-Йорк суди пуэрто-риколик Фрес Окендога Руслан Чагаев билан «реванш» жанги ўтказишга рухсат берди. Бу ҳақда «Boxing News» нашри хабар тарқатмоқда.
Олдинроқ, Чагаев эгалик қилаётган WBA йўналиши чемпионлиги камарини ҳимоя қилиш учун биринчи рақамли даъвогар бўлиб турган австралиялик Лукас Барун билан 27 мартга қадар жанг ўтказиш бўйича келишувга эришиши мажбурий қилиб белгиланганди.
Мазкур келишув амалга ошмагач, промоутерлик тендери эълон қилинди ва унда Чагаевга чемпионлик камари учун жангда ютқазиб қўйган Фрес Окендо ўзбекистонлик боксчи билан яна рингга тушиш имкониятини қўлга киритди.
Ҳозирча жангнинг аниқ муддати номаълум бўлиб турибди. Агар мазкур учрашувда Чагаев қатнашишдан бош тортса, унинг чемпионлик камари олиб қўйилади.