Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Қўқонда қандай ўйин бўлди?

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 4-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилди. Ушбу ўйин қўқонликлар учун ўз майдонларида дастлабки баҳс бўлди.

ЎЙИНДАН ОЛДИДАН
Қўқонда ўйин катта қизиқиш билан қарши олинди. Ўйин бошланиши 3-4 соат қолганида стадионга мухлислар ташриф буюришни бошлади. Жазира иссиқ бўлишига қарамасдан ўйиндан бир соат олидан деярли стадион тўлди. Андижондан таҳминан 300га яқин мухлислар Гесс жамоасини қўллаш учун “Марказий” ўйингоҳ секторларида пайдо бўлишди.

ЎЙИН.
Кутилганидек қизиқ ва шиддатли ўйин бўлиб ўтди. Қўқон жамоаси учун “Андижон”га қарши баҳс ўта муҳим эди. Чунки узоқ йиллик танаффуздан сўнг Қўқон клуби яна Олий лигага қайтди ва бу биринчи уй ўйини ҳисобланарди. Устига устак, стадион мухлислар билан тўлиб тошиб кетди. Илк бўлимда жамоаларнинг ўйини қовушмади. “Марказий” ўйингоҳдаги чимнинг ҳолатидан келиб чиқадиган бўлса, комбинацион ўйин қилиш мушкул. Шунинг учун биринчи таймда дарвозаларга узоқдан зарбалар бўлиб турди.

Ўйиндаги асосий воқеалар иккинчи бўлимда содир бўлди. “Қўқон-1912”нинг ўйинини шу таймда очилди ва “Андижон”ни жарима майдони ичида қамашга муваффақ бўлди. Кетма-кет ҳужумлар, “Андижон” дарвозаси томон зарбалар рақибни “эзиб” ташлади. Меҳмонлар эса қарши ҳужум пойлашди ва бу режа кўп бора иш бериши ҳам мумкин эди. Бироқ меҳмонлар ўзлари яратган вазиятни ўзлари кўкка совуришди. “Андижон” камида 2:0 ҳисобида ютиши мумкин эди. Қўқон футболчилари ҳимоя чизиғида хатоларга йўл қўйиб, уларга имконият беришди. Бироқ Гесс шогирдлари ўта кам лекин хавфли вазиятларни голга айлантира олишмади. Ҳужумларни кўриб туриб, “омад бўлмаса ҳам қийин экан” дейишингиз мумкин.

Умумий қилиб айтганда, вазиятлар голга айланмаган ўйин бўлди. “Андижон” футболчилари ўйиндан кейин стадионни хурсанд тарк этишди. Уларнинг кийиниш хонасида ҳам байрам бўлгандек туюлди. Буни тахмин қилиш мумкин. Чунки “Андижон”нинг ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, сафардаги ўйин учун дуранг ёмон натижа эмас. “Қўқон-1912” аъзолари алам билан майдонни тарк этишди. Чунки бу улар ютиши керак бўлган баҳс эди. Аммо тафарлар уч очкони бўлишиб, турни якунлашди.

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” ТРК мухбири.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:44, 11.04.2015.
Ўқилди: 4232 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.