Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Санжар Асқаралиев: «Келишилган ўйинлар бўлмаса, чемпионат қизиқ ўтади. Ҳамма гап шунда»

Баҳо:
+1 | -

“Қўқон-1912” - “Андижон” ўйинидан сўнг меҳмонлар аъзоси Санжар Асқаралиев фикр билдирди.

— Натижа ўйинга мос бўлди. Бугун Қўқондаги биринчи ўйин бўлгани учун уларга ғалаба жуда зарур эди. Шу қатори бизга ҳам натижа ўта муҳим ҳисобланарди. Иккала жамоада вазиятлар бўлди. Бироқ ўйин нурсиз дуранг билан тугади. Энди катта эътиборни кейинги турга қаратамиз.

— Санжар, “Андижон”нинг бу йилги мақсадлари нималардан иборат?
— Албатта, ҳар бир ўйинни ютишга уринамиз. Ғалабалар бизга жуда ҳам керак. Энг муҳими лигада ўз ўрнимизни топиш учун ҳаракат қиляпмиз.

— “Андижон”да молиявий муамолар борлиги ҳақида гаплар юрибди. Бу албатта натижаларга таъсир қилади. Ушбу ҳолат ҳақида нима дейсиз?
— Ҳа, муаммолар бор. Бу эса ҳал этиляпти.

— “Қўқон-1912”нинг бугунги ўйини ҳақида фикрингиз?
— Ҳар бир жамоа учун илк уй ўйини қийин бўлади. Бугун улар кўп сонли мухлислари олдида ғалаба қозониши зарур эди. Шунинг учун қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Натижа ўйинга мос бўлди.

— Санжар, Олий лига-2015 ўта шиддатли ўтмоқда. Бу эса мухлисга ёқяпти. Тўғрими?
— Ҳа, албатта ! Яна бир гап, агар келишилган ўйинлар бўлмаса, ҳар бир ўйин мана шундай қизиқ ўтади. Ҳамма гап шунда.

Ҳожиакбар Жабборов интервью олди.
“Рухсор” ТРК (Фарғона)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:21, 12.04.2015.
Ўқилди: 3813 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.