Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Вадим Абрамов: «Бунёдкор»га ўйин бермасликка ҳаракат қилдик»

Баҳо:
+ | -1

"Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унинг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

— Бугун омад биз томонда бўлди. "Бунёдкор" яхши мураббийга эга бўлган яхши жамоа. Тенг ўйинда ғалаба қозондик ва жадвалда пешқадамлар сафига қўшилиб олдик. Бундан хурсандмиз.

— Бугун "Локомотив" бошқача ўйин кўрсатди. Рақибга нисбатан кучли прессинг ташкил қилди ва ҳужумларда тезкор ҳаракат қилди. Жамоа бундан кейин ҳам мана шундай футбол ўйнашда давом этадими?
— Ҳар бир жамоа рақиби имконият берганидек ўйнайди. "Бунёдкор" жиддий рақиб ва уларга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Уларга ўйин бермасликка ҳаракат қилдик. Демак, ўйлаган режамиз иш берди.

— Яничичнинг жароҳати қай даражада экани аниқландими?
— Унинг оёғи синмаган, чиқмаган. Эртага шифокорлар уни тиббий кўрикдан ўтказганидан кейин янада аниқроқ маълумотга эга бўламиз.

— Иккала жамоа чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Бугунги ўйин шунга мос бўлдими?
— "Бунёдкор" чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Балки улар Қатар сафаридан кейин ҳали чарчоқдан фориғ бўлиб улгурмагандир. Бугун ҳақиқатан ҳам яхши ўйнадик. Бундан кейин ҳам бўшашмасликка ва очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз.

— Маъмур Икромов жамоанинг асосий дарвозабонига айландими?
— Сафимизда 4 нафар дарвозабон бор. Уларнинг ҳар бири ўзига яраша кучга эга. "Динамо" билан ўйинда Нестеров майдонга тушади. Шуни айта оламан.

— Дилшод Раҳматуллаев ҳозирги кунда жамоа ўринбосарлари сафида ўйнамоқда. Рақобат туфайли у таркибга кира олмаяптими?
— Ҳақиқатан ҳам жамоада рақобат кучли. Захирада ҳам кучли футболчилар бор. Бир томондан бу мураббийларга ҳам муаммо яратади. Ёқимли муаммо. Ҳар бир футболчининг юқори формада бўлишини таъминлаб туришимиз керак. Раҳматуллаев эса ҳозир асосий жамоадаги рақобатга кира олмаяпти.

— "Ас-Садд" билан ўйин қаҳрамони Марат Бикмаев бугун захирада қолди. Бу нимадан келиб чиқиб чиқарилган қарор?
— Мен рақибдан келиб чиқиб таркиб танлайман. Темурхўжа маълум вақт "Бунёдкор"да ўйнаган ва бу рақибга қарши ўйинда унда бошқача иштиёқ бўлади. Бундан ташқари таркиб танлашда кейинги ўйинларни ҳам инобатга олдим. Ҳар бир ўйиндаги ротация орқали футболчиларга ўйин амалиётини бериб борамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:11, 13.04.2015.
Ўқилди: 6292 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.