Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

ЕЧЛ. «Бавария» қийин аҳволда қолди

Баҳо:
+1 | -

"Бавария" ҳимоячилари Чемпионлар лигасининг "Порту"га қарши бўлиб ўтган чорак финали баҳсининг дастлабки 10 дақиқасида катта "қовун" туширишди.

Дастлаб Хаби Алонсо жарима майдончаси остонасида Мартинесга тўпни олдириб қўйди ва Нойер бирга бир вазиятда колумбиялик футболчини йиқитди. Куарежма пенальтини бехато бажарди. Орадан кўп ўтмасдан Данте Куарежмага совға қилди ва португалиялик футболчи бирга бир вазиятда "Бавария" посбонига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Гвардиола шогирдлари аста-секин ўзларига келиб, бўлим ўрталарида Тиагу Алькантаранинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Иккинчи бўлимни "Порту" яхши ўтказди. Мартинес бирга бир вазиятга чиқди ва Нойерни алдаб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган мезбонлар ўйин сўнгига қадар ҳисобни ушлаб қолишди. "Бавария" эса Роббен ва Риберисиз анча ожиз кўринди. Жавоб ўйини 21 апрель куни бўлиб ўтади. Берлинда бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалида "Бавария" иштирок эта олмаслиги ҳам мумкин.

ЕЧЛ, Чорак финал, жавоб ўйини
Порту Португалия – Бавария Германия 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 3, пенальти Куарежма, 2:0 – 10 Куарежма, 2:1 – 28 Алькантара, 3:1 – 65 Мартинес.
Порту – Фрейтас, Майкон, Алекс Сандро, Данило, Мартинс Инди, Каземиро, Эррера, Браими (Эрнани, 80), Торрес (Невеш, 75), Куарежма (Эвандро, 84), Мартинес.
Бавария – Нойер, Боатенг, Бернат, Данте, Лам, Хаби Алонсо (Бадштубер, 74), Алькантара, Гётце (Роде, 56), Рафинья, Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Нойер (2), Бернат (16), Каземиро (31), Алекс Сандро (37), Лам (38), Роде (71), Данило (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:59, 16.04.2015.
Ўқилди: 12031 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.