"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Яҳё Туре келаётган ёзда клубини тарк этмоқчи эмас, дея хабар беради Daily Mail.
Манбада келтирилишича, ивуарлик футболчи ўзига қизиқиш билдирган "Интер"га рад жавобини бермоқчи. Футболчининг манчестерликлар билан тузган шартномаси яна икки йил амалда бўлади. Унинг ҳафталик маоши 300 минг еврони ташкил қилади.
Туре бу мавсум "шаҳарликлар" таркибида 33 учрашув ўтказган ва 10 гол уриб, бир голли узатма оширган.