Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Мурод Исмоилов: «Сўғдиёна»га қарши ўйиндан олдин менда ҳадик бор эди»

Баҳо:
+ | -

“Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” устози Мурод Исмоилов иштирок этди. Мураббий ўйин ҳақида гапирар экан, “Бунёдкор”га қарши кейинги тур учрашуви тўғрисида ҳам гапириб ўтди.

— “Нефтчи” мухлисларини ғалаба билан қутлайман. Ўйиндан олдин менда ҳадик бор эди. Чунки “Сўғдиёна”га қарши охирги ўйинларда ёмон натижалар қайд этилаётганди. “Сўғдиёна” келажаги бор жамоа. Даврон Файзиевни ҳам иқтидорли мураббий деб биламан. “Сўғдиёна” клуби ўтган йили энди яхши тарафга ўзгараётган эди. Бироқ баъзи бир ўйинчилар сабр қилмай, клубни тарк этишди. Уларга вақт керак. Ўйиндан олдин “Сўғдиёна”ни жиддий ўргандим. Ўйинларини томоша қилдик. Лекин берибир ҳадик бор эди. Худога шукур, натижага эришдик. Бу ўз-ўзидан бўлмади. Албатта бу “Сўғдиёна”га қарши тайёргарликнинг самараси деб ҳисоблайман.

— Мурод Музаффарович, ўйин борасида деярли тўлиқ фикр билдирдингиз. Бироқ кўпчиликни ҳозир бошқа савол қизиқтиряпти. Кейинги турда “Нефтчи” “Бунёдкор” майдонида ўйнайди. Марҳамат, ўйин олдидан фикрлар?
— Ҳар бир ўйинда иложи борича ютиш учун майдонга чиқамиз, деб кўп айтдим. Буни бутун “Нефтчи” оиласи яхши англаб турибди. Демак, мақсад битта – ҳар бир ўйинда жиддий кураш олиб бориш. Қандай натижа бўлишини Худо билади. “Бунёдкор”га қарши ўйиндан олдин “Оқ-тепа” жамоаси билан ўйинга жиддий тайёрланамиз ва “Бунёдкор” клубига қарши тўқнашув олдидан ҳам шундай бўлади. “Бунёдкор”нинг ўйинларини ўрганамиз, бўлажак баҳсда кимнинг вазифаси қандай эканлигини йигитларга уқтиришга ҳаракат қиламиз. Агар “Бунёдкор” билан учрашувда йигитлар худди бугунгидек айтганларимни тўғри бажариб беришса, Тошкентдан ҳам яхши натижа билан қайтамиз.

— Даврон Файзиев ҳакамни қаттиқ танқид қилди. Сиз нима дейсиз? Бугун Бахтиёр Ёқубов жуда қўпол ҳаракат қилди. Балки интизом масаласини ишлашингиз керакдир...
— Бу танбеҳингизни албатта ҳисобга олиб қўяман. Раҳмат. Ҳа, энди мен интизом борасида ҳам жиддий ишлайман. Ҳакамлар ҳақида гапириш эса биз мураббийларнинг иши эмас. Улар билан шуғулладиган шахслар бор.

Ҳожиакбар Жабборов.
“Рухсор” радиоси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:46, 25.04.2015.
Ўқилди: 3990 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.