Эдинсон Кавани мавсум якундангач, ўзини бошқа клубга қўйиб юборишларини сўраб "ПСЖ" раҳбариятига мурожаат қилди, дея хабар беради Tutto Mercato Web.
Уругвайлик 28 ёшли футболчига "Атлетико" ва "Ювентус" клублари қизиқмоқда. Футболчига иккала вариант ҳам маъқул, аммо мадридликлар сафига ўтиш кўпроқ ёқмоқда.
Кавани ушбу мавсум Франция чемпионатида 30 учрашув ўтказди ва 12 та гол урди. Парижликлар уни 2013 йилда "Наполи"дан 65 миллион евро эвазига сотиб олган эдилар.