Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

ЕЧЛ Кубоги кимга насиб этади?

Баҳо:
+1 | -

Келаси ҳафтанинг 5 ва 6 май кунлари Европа чемпионлар лигаси ярим финалининг даслабки учрашувлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бўлса керак. Жавоб учрашувлари эса 12-13 майга белгиланган. Финал эса 6 июнь куни Берлинда бўлиб ўтади.

Юртимизда Европа футболининг мухлислари жудаям кўп деб ўйлайман. Сабаби оддий. Нимага деганда Европа футболида шундай бир мусобақа борки, бу - Европа чемпионлар лигаси. Бу мусобақа бошқа қитъа футболи мусобақаларидан ўзининг жозибадорлиги билан ажралиб туради ва жаҳонда тенгсиз саналади.

Европа чемпионлар лигаси ҳақида гап кетар экан, мухлисларнинг бор эътибори ярим финалнинг биринчи жуфтлигида ўйнайдиган «Барселона» ҳамда «Бавария» учрашувига қаратилгани бежиз эмас. Нега деганда, Хосеп Гвардиоланинг собиқ ва ҳозирги клублари ўзаро тўқнаш келишадида. Ҳа майли, энг асосийси шу икки жамоа бизга ажойиб, чиройли ўйнаб беришса кифоя, кучли бўлган жамоа финалга чиқишсин. Ҳозирги кунда ҳар иккала жамоада футболчилар яхши формада, ҳар бир чизиқдаги ўйинчилар ўзларига юклатилган вазифаларини аъло даражада бажармоқда. Жисмоний тайёргарлик ва тактик ҳамда функционал тайёргарлик борасида мукаммал даражага етган. Ҳужумкор “очиқ футбол” ўйнайдиган «Барселона»-«Бавария» қарама-қаршилигида имкониятлар деярли тенг деб ўйлайман.

 

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Мадриднинг «Реал» ва Италиянинг «Ювентус» жамоалари ўзаро финалга чиқиш учун кураш олиб боришади. Айрим футбол мутахассису мухлисларнинг фикрича, устунлик «Реал» жамоаси томонида деб ҳисоблашмоқда. Балким тўғридир, буни вақт кўрсатади. Лекин бу футбол, футболда олдиндан бир нарса айтиб бўлмайди ва қушимчасига футболда тахминлар ҳар доим ҳам ўзини оқламаслигига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Бу икки жамоадан ҳам ажойиб ва чиройли ўйин кутиб қоламиз.

 

Ярим финалчи тўртта жамоага ҳам омад тилаб қоламиз. Биз мухлислар учун финалга муносиблар чиқишсин. Сабаби финал ўйинини завқ билан томоша қилишга нима етсин.

Бу йилги ЕЧЛ кубоги кимга насиб этади? Бу саволга жавобни 6-июнь куни Берлинда ўтадиган финалдан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча ярим финалчи жамоаларнинг шу кунгача неча бор ЕЧЛ кубогини ютиб олганлиги ва финалгача етиб келганлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтаман. Яна бир эътиборли жиҳати шунда-ки, 2003 йилдан буён “Ювентус”га ЕЧЛ финалига чиқиш насиб этмаган бўлса, 2009 йилдан 2014 йилгача бўлган ЕЧЛ финалида “Реал”, “Барселона” ва “Бавария” клублари галма-гал мунтазам иштирок этиб келмоқда.

 

1). “Реал” (Мадрид, Испания) — 10 марта ғолиб — 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002, 2014

3 марта финалчи — 1962, 1964, 1981

 

2). “Бавария” (Мюнхен, Германия) — 5 марта ғолиб— 1974, 1975, 1976, 2001, 2013

5 марта финалчи — 1982, 1987, 1999, 2010, 2012

 

3). “Барселона” (Барселона, Испания) — 4 марта ғолиб— 1992, 2006, 2009, 2011

 3 марта финалчи — 1961, 1986, 1994

 

4). “Ювентус” (Турин, Италия) — 2 марта ғолиб — 1985, 1996

 5 марта финалчи — 1973, 1983, 1997, 1998, 2003

 

Европа Чемпионлари кубогида (The UEFA Champions League Trophy) 5 марта ғолиб чиққан ёки 3 марта кетма-кет шохсупага кўтарилган клубга кубокни ўз музейларида абадий сақлаш учун топширилади. Ярим финалчилардан фақат «Реал» ва «Бавария» клубларининг музейларида аввалги кубок абадий сақланиб қолган.

 

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:12, 02.05.2015.
Ўқилди: 6508 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.