"Манчестер Сити" клуби ёзги трансферлар чоғида "Ливерпуль" ҳужумчиси Раҳим Стерлингни сотиб олмоқчи ва бунинг учун 55 миллион фунт тўлашга тайёр, дея хабар беради Sunday People.
Манбада келтирилишича, англиялик 20 ёшли футболчининг ҳафталик маоши 200 минг фунт қилиб белгиланади.
Аввалроқ "Ливерпуль" ўз ҳужумчисини 50 миллион фунтга сотишини маълум қилган эди.
Стерлинг бу мавсум барча мусобақаларда 50та учрашув ўтказиб, 11та гол урган ва 8та голли узатма оширган.