"Милан" мавсум якунланганиан сўнг "ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимовични қайтариб олиб келмоқчи.
Клуб вице-президенти Адриано Галлиани 33 ёшли футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборган, дея хабар беради Sky Sport Italia.
Манбада келтирилишича, музокаралар оҳир ўтмоқда, чунки "Милан" футболчининг молиявий чекинишига умид қилмоқда.
Иброҳимович айни вақтда "ПСЖ"да йилига 14 миллион евро ишлаб топмоқда, миланликлар эса унга уч йиллик шартнома ва йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Футболчининг парижликлар билан шартномаси 2016 йилда ниҳоясига етади.
"Милан" муқобил сифатида "Палермо" ҳужумчиси Пауло Дибала вариантини кўриб чиқмоқда.