Кириш Регистрация

Стивен Жеррард: "Челси" чемпионлик йўлакчасига ҳақли эди, аммо мен учун буни амалга ошириш осон бўлмади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард "Челси"га (1:1) қарши АПЛ 36-тури ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлашимча, энди жамоа бемалол келаси мавсумга тайёргарликни бошласа бўлаверади. Бугун биз майдонда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Тўғри, ғалаба қозона олмадик, аммо янги харидлар орқали келаси мавсумда етакчиларга муносиб қаршилик кўрсата олишимизни исботладик.

Йигитлар дам олишлари керак, раҳбарият эса мавсумдаги иштирокни таҳлил қилиши ва Рожерсга ёрдам бериши зарур.

Премьер-Лига йилдан-йилга кучайиб бормоқда, биз эса Суаресни йўқотдик. Старриж бизга ёрдам беролмади.

"Челси" учун чемпионлик йўлакчаси - бу у қадар ёқимли эмас. Улар Лигада зафар қучишди ва бунга ҳақли эдилар. Аммо бу ишни амалга ошириш мен учун ёқимли бўлмади", - дея Жеррарднинг фикрларини келтиради sports.ru.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 16:59, 11.05.2015.
Ўқилди: 4724 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.