Кириш Регистрация

Массимилиано Аллегри: “Реал”га қарши жавоб ўйини фаолиятимдаги энг муҳим учрашув бўлади”

Баҳо:
+ | -

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар лигасининг яримфиналида “Реал”га қарши ўтказиладиган жавоб учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен биринчи марта “Сантьяго Бернабеу”га келаётганим йўқ. Мен бу ерга “Милан”даги илк мавсумимда ташриф буюрганман.

Бу ўйин фаолиятимдаги энг муҳим ўйин бўлади. Ҳар куни ҳам Чемпионлар лигасининг яримфиналида ўйнайвермайсан. Биз шу босқичгача етиб келдик ва финалга чиқа олишимизга кўзимиз етади.

“Реал”да ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас. “Реал” юқори даражадаги клуб. Унинг таркибида жуда кўплаб ажойиб ўйинчилар тўп суради. Бу футболчилар меҳмонда ўтказган учрашувларидан кўра ўз уйларида кўпроқ муаммо туғдиради оладилар, шунинг учун биз мукаммал ўйин кўрсатишимиз керак”, деб айтди Аллегри.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 01:53, 13.05.2015.
Ўқилди: 5696 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.