"Челси" ҳужумчиси Дидье Дрогба жамоадоши Эден Азарни Европа футболининг асосий юлдузига айланишига ишонмоқда.
"Мен Эден Азар билан битта жамоада ўйнаётганимдан фахрланаман. Бу шунчаки ёқимли мақтовдек туйилиши мумкин, аммо мен ҳақиқатдан ҳам уни жуда кучли футболчи деб ҳисоблайман. Ишончим комил: Азар кун келиб Европа футболининг асосий юлдузига айланади, уни буюк келажак кутяпти.
Фаолиятим давомида кўплаб буюк ўйинчилар билан бир жамоада тўп сурганман. Аммо Азар улардан батамом ажралиб туради. Бундан ташқари, у ўзига бўлган талабни ҳеч ҳам пасайтирмайди ва ўйинини мунтазам кучайтириб боради. Мен чемпионлик совринини у билан бирга қўлга киритганимдан жуда хурсандман”, - дея euro-football.ru Дрогбанинг L'Equipe нашрига берган интервьюсини келтиради.