Кириш Регистрация

Игорь Шквирин: "Икки марта ҳисобда олдинга чиқиб ғалаба қозона олмадик"

Баҳо:
+ | -

"Олмалиқ" ва "Локомотив" иштирокидаги баҳс якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари устози Игорь Шквирин иштирок этди, деб хабар беради "темирйўлчилар" расмий сайти.

Ўйин ҳақида
- Учрашув кескин курашларга бой тарзда кечди, икки жамоа футболчиларига ҳам кўп марта сариқ карточка кўрсатилди. Якуний натижа ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида тўп ўтказиб юбордик. Бу эса жуда алам қилди, чунки икки очкони бой бердик. Лекин иккинчи томондан "Локомотив" бизга нисбатан кўп ҳужум уюштирди ва шу томондан олиб қараганда бир очко ишладик. Аммо икки марта ҳисобда олдинга чиқиб, якунда ғалаба қозона олмадик.

Устунликни рақибга бериш ҳақида
- Бу кўпроқ ўйинчиларнинг психологияси билан боғлиқ. Қанот ўйинчиларимиз доим ҳам фаоллик кўрсата олмади. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячиларимиз ҳам кўп бора тўпни йўқотиб қўйишди.

Ҳимоячилар ҳақида
- Тан оламан, ҳимояда хатоларимиз бор ва уларни тўғрилаш устида иш олиб боряпмиз. Давралар оралиғида яхши ҳимоячи олишни мўлжалллаб турибмиз. Сафимизда Гоголь бор, лекин у икки марта қизил карточка олишга улгурди. Аммо уни яхши ҳимоячи дея оламан.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 08:32, 15.05.2015.
Ўқилди: 3290 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.