Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Жанговор кечган «Водий дерби»да "Андижон" ғолиб чиқди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон чемпионати 9-тур ўйинлари доирасидан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. "Водий дербиси" мақомини олган ушбу беллашув муросасиз ўтиши олдиндан тахмин қилинганди. Тахминлар якунда ўз сўзини оқлади. Бунга бош ҳакам томонидан кўрсатилган огоҳлантиришлар ва четлатишлардан ҳам билиб олиш мумкин.

Биринчи бўлимда устунлик кўпроқ наманганликлар томонида бўлди. Бироқ, бу ҳаракатлар илк 45 дақиқа ичида ҳисобда акс этмади. Аксинча, майдон эгалари 11 метрли жарима зарбаси тепиш имконига эга бўлишди. 25-дақиқада тўп жарима майдони ичида турган Сергей Георгиевнинг қўлига тегди. Равшан Эрматов пенальти белгилади ва легионер футболчига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Иброҳим Отахонов пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач "Андижон" сардори Санжар Асқаралиев Азим Аҳмедов билан тортишиб қолди. Аввал огоҳлантириш олган Асқаралиев иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Меҳмонлар ҳужумкорликни тўхтатишгани йўқ. Аммо, яратилган вазиятларнинг аксариятида рақиб дарвозабони Геннадий Мошняга хавфларни бартараф этишга муваффақ бўлди. Танаффусга қадар 1:0 ҳисоби ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки томон ҳужумкор ўйин намойиш этди. Натижада бу урунишлар ҳисобда ўз аксини топди. Захирадан майдонга тушган Мўйдин Мамазулунов 71-дақиқада аниқ ва чиройли зарбаси билан ҳисобни тенглаштиришга эришди. Лекин, голлар ёмғири бу билан тўхтаб қолгани йўқ. 77-дақиқада Предраг Вуйович майдон эгаларини ҳисобда олинга олиб чиқди. Аммо, мезбонлар дарвозабонининг қўпол хатосини пайқаган Шаҳбоз Эркинов майдон марказидан яна ҳисобда мувозанатни тиклади. Бироқ, беллашув охирлаб бораётган бир паллада Сайриддин Ғаффоров ўз номига гол ёздириб, учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди, 3:2. "Водий дербиси"да мезбонлар ғолиб бўлишди.

"Андижон" - "Навбаҳор" 3:2 (1:0). 16 май. Андижон. "Соғлом авлод" ўйингоҳи.
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент)
"Андижон": 12. Геннадий Мошняга, 3. Даврон Турсунов, 6. Иброҳим Отахонов, 10. Предраг Вуйович, 11. Абдумалик Абдуллаев (70. Фарруҳ Шотурсунов, 72), 17. Темур Васильев, 18. Рустам Аъзамов (9. Лочин Солиев, 46), 21. Жавлон Гусейнов, 22. Иқбол Акрамов (20. Сайриддин Ғаффоров, 46), 23. Санжар Асқаралиев, 55. Асрор Раҳмонов.
"Навбаҳор": "Навбаҳор": 46. Хуршид Хўжаев, 2. Алишер Саматов, 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов (6. Суннатилло Мамадалиев, 79), 9. Илҳом Бойдедаев, 11. Отабек Валижонов (25. Мўйдин Мамазулунов, 68), 22. Шаҳбоз Эркинов (10. Алишер Маҳмудов, 87), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 91. Сергей Георгиев.
Голлар: М. Мамазулунов (71), Ш. Эркинов (78) - И. Отахонов (25), П. Вуйович (77), С. Ғаффоров (86)
Огоҳлантиришлар: С. Георгиев (21), А. Аҳмедов (33), Д. Жабборов (43), Ш. Эркинов (80), Р. Ҳасанов (88) - С. Асқаралиев (14), П. Вуйович (31), И. Отахонов (81)
Четлатишлар: С. Георгиев (24 иккинчи огоҳлантириш) - С. Асқаралиев (33 иккинчи огоҳлантириш), И. Отахонов (90+1)

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:00, 16.05.2015.
Ўқилди: 3085 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.