Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Олий лигамизнинг фаҳрий отахонлари

Баҳо:
+ | -

Айни пайт бир қатор ёши катта футболчиларнинг олий лига баҳсларида жавлон уриб, тўп сураётганлари аввало, уларнинг қай даражада маҳоратли эканликларидан далолат. Европада фахрий ёшдаги ўйинчиларнинг кенжа укалари ёки фарзандларига тенг йигитлардан асло қолишмаган ҳолда ҳаракатланишаётганини кўп эътироф этишади. «Қарилик»ни тан олмайдиган бундай фахрийлар олий лигамизда ҳам бор, албатта. Улар ҳозир гўёки, иккинчи ёшликларини ўтказишмоқда. Демак, биз ҳам элитамиз «отахон»ларини алоҳида мақташимиз мумкин.

Павел БУГАЛО (41 ёш)

«Бунёдкор»да ўйнаётган фахрий дарвозабон қўлқопларини ҳали-вери михга илиш ниятида эмас, чоғи. Ҳар йили турли клубларда қўним топиб, фаолиятини давом эттираётган Бугало айни пайт «қалдирғочлар» сафида асосий посбон ҳисобланмасада, машғулотларда барча қатори тер тўкмоқда. Ҳа, Сергей Лушан  асосан Акбар Тўраевга ишонч билдирмоқда. Зеро, у чиндан ҳам, анча ўсишга эришди ва клубда асосий дарвозабонга айлангунича тинимсиз меҳнат қилди. Лекин Бугало ҳам баъзи-баъзида майдонга туширилмоқда. Буни жумладан, «Навбаҳор»га қарши ўйин­да кузатдик. Шу куни Павел анча хавфли вазиятларда ҳам жамоасини голлардан асраб қолди. Тўғри, охирида Санъат Шиховнинг чиройли зарбаси олдида барибир, ожиз қолди. Тўғриси, Бугалонинг майдондаги ҳаракатларига қараб, унинг ҳозир 41 ёшда эканлигига ҳам ишонмайсан киши.
Акмал ХОЛМАТОВ (39 ёш)

Асли тожикистонлик ярим ҳимоячини ўзбек футболи тарбияланувчиси сифатида тилга олсак арзийди. Ахир у бутун  фаолиятини асосан юртимизда ўтказди, шу ерда шуҳрат қозонди. Қисқаси, Холматов аллақачон ўзбек футболчисига айланиб улгурган. Биласиз, ярим ҳимоячи  «Нефт­чи»даги ёрқин ўйинлари билан ном қозонган. Мана, Акмал қадрдон клубига қайтгач, дарҳол яна чиройли ўйинларини кўрсата бошлади. 40 ёшга яқинлашиб қолган фахрий ярим ҳимоячи ҳозир ҳам майдонни кўриш, ўйин ритмини чуқур ҳис этиш масаласида чемпионатимиздаги кўплаб амплуадошларидан устун. «Нефтчи»нинг мавсум-2015даги тетик стартида айнан Акмалнинг ҳам ҳиссаси катта. Ҳа, ёшларимиз унга ҳавас билан қарашса, ажабмас.
Зайниддин ТОЖИЕВ (38 ёш)

Тожиевларнинг каттаси ҳам фаолиятига якун ясашни хаёлига келтирмаяпти. Бироқ футболчи аввалгидек тўпурарлик салоҳиятини намойиш этолмаяпти. Шунга қарамай, барибир, тажрибаси ҳисобига ҳар қандай жамоа ҳимоячиларига ташвиш туғдира олади. «Бухоро» устози Александр Мочинов уни бежиз чақирмагани аниқ. Футболчининг улкан тажрибаси ёшларга  қўл келишини ўйлаб, шундай қарорга келган. Ҳарқалай, Тожиев майдонга тушган вақт рақиб жамоа ҳимоячилари анча сергак тортишмоқда. Ҳа, Зайниддин ҳам сўнгги йилларда жамоасини тез-тез алмаштирмоқда. Бунга футболчининг ўзига яраша жой тополмаётгани ва муҳим голлар уришда қийинчиликка дуч келаётгани баробарида ёши ҳам сабабдир, эҳтимол.
Виктор КАРПЕНКО (38 ёш)

Олий лигамизнинг яна бир фахрийси ва шу билан бирга энг тажрибали ўйинчиларидан бири. Виктор жорий  мавсум фаолиятини «Шўртан»да давом эттирмоқда. Ўтган йиллар мобайнида асосан пойтахт жамоаларида тўп сурган Карпенко энди четроққа ҳам чиқишни лозим топди. Шуни айтиш лозимки, Карпенко илгаридек тезкор эмас, аммо ҳамон чиройли «пас»лари, ҳужумларни бузишда қойилмақом ҳаракатланиши билан ажралиб туради. Қисқаси, катта тажриба унинг майдонда қандай ўйин кўрсатишини белгилаб бермоқда.
Асрор АЛИҚУЛОВ ( 37 ёш)

Жорий мавсум арафасида «Шўртан»га қайтган ҳимоячи келгуси йили фаолиятини тугатишини айтиб ўтганди. Лекин шуни айтиш керакки, Алиқулов ҳамон ишончли ўйинларини йўқотмаган. Мухтор Қурбонов унинг улкан тажрибасига ишонган ҳолда, «Шўртан»га таклиф этди. Ҳозирда футболчи доимий равишда ўйин амалиётига эга бўлмаяпти, аммо захирада ҳам қолиб кетаётгани йўқ. Қурбонов муҳим ўйин­лар ёки қалтис вазиятларда фахрий ҳимоячини майдонга туширмоқда. Зеро, Асрор бундай вақтлар қандай тарзда тўп суриш лозимлигини жуда яхши билади ва шерикларига руҳан ёрдам бера олади. Айтайлик, Алиқулов ўтган йили «Динамо»да ҳам анча яхши ўйнаганди.


Иззатбек Абдува ҳобов тайёрлади.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 20:18, 21.05.2015.
Ўқилди: 6093 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.