Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Локомотив» ва Денисов — Россия кубог соҳиби!

Баҳо:
+1 | -

Астраханнинг “Центральный” ўйингоҳида Москванинг “Локомотив” ва Краснодарнинг “Кубань” клублари ўртасида футбол бўйича Россия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув 3:1 ҳисобида “Локомотив”нинг ғалабаси билан якунланди.

Краснодар жамоаси ўйиннинг 28-дақиқасида ҳисобни очди: ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисовнинг хатосидан сўнг Владислав Игнатьев аниқ зарба билан ўзининг собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. “Темирйўлчилар” ҳисобни 73-дақиқада Байе Умара Ниассе голи эвазига тенглаштиришга муваффақ бўлишди.

Финал учрашувининг ғолибини аниқлаш учун қўшимча 30 дақиқа талаб этилди. Бу вақт давомида “Локомотив” “Кубан”нинг дарвозасини икки бор ишғол этди: 104-дақиқада Муборак Буссуфа, захирадан ўйинга тушган Алексей Миранчук эса 111-дақиқада ҳисобни оширишга муваффақ бўлишди.

“Локомотив” Россия кубогини 2007 йилдан бери илк марта ва ўз тарихида 6-маротаба қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, “Локомотив” сафида тўп сурувчи ҳамюртимиз Виталий Денисов учрашувнинг бошидан охиригача – 120 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

Россия кубоги, финал
Локомотив (Москва) – Кубань (Краснодар) – 3:1
Голлар: Игнатьев, 28 (0:1); Ниассе, 73 (1:1); Буссуфа, 104 (2:1); Миранчук, 111 (3:1).
“Локомотив”: Гильерме, Логашов, Пейчинович, Чорлука, Денисов, Самедов, Шишкин, Фернандеш (Миранчук, 71), Буссуфа, Касаев (Майкон, 108), Павлюченко (Ньясс, 64).
“Кубань”: Беленов, Соснин, Армаш, Шуньич, Бугаев, Игнатьев (Кулик, 105), Рабиу, Каборе, Попов, Ткачев (Букур, 80), Алмейда (Бальде, 69).

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 07:13, 22.05.2015.
Ўқилди: 4002 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5900]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5337]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4323]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3276]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [2948]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2851]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2808]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2748]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2633]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2410]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик