"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике мавсум якунидан сўнг клубни тарк этадиган яримҳимоячи Хави ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
"Хави ўз ҳиссиётларига таяниб қарор қабул қилди. Афсуски, ёш ўтгач бу нарса ҳамма футболчи билан содир бўлади. Хави жамоада мен кутган ролни бажарди. Амм у яна бир йил "Барселона"да ўйнай олиши мумкин эди. Агар у 25 яшар бўлганида у билан шартномани узайтирган бўлар эдим", - дейди Энрике.













