Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Бахтиёр Ашурматов: “Ғалабамизда мухлисларимизни ҳиссаси катта”

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди, дея хабар бермоқда "Навбаҳор" расмий сайти. 

- Қўқонда қўлга киритилган ғалаба йигитларда ўзларига бўлган ишоч қайтгандек бўлди. Мухлисларимизда ишончни оқлаш ҳаракатида бўлдик. Рақиб ҳимоявий усулни танлаганлиги боис ҳимоячиларимиз айрим вазиятларда тўпни бир-бирларига узатиб, “Бухоро” футболчиларини олдинга чиқишларини кутишди. Барчага маълумки ишқибозларимиз анча талабчан саналишади. Яъни уларга кўпроқ кекин курашлар ва тўпни тезроқ рақиб дарвозаси олдига ошириш орқали хавфли ҳужумларни ташкил этиш керак бўлади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мухлисларимиз ҳимоявий тарзда ҳаракат қилишимизга қўйишмайди. Бу ҳол айниқса ўз майдонимиздаги учрашувларда кўзга ташланади. Шу сабабли, ҳужумкор ўйин кўрсатишимиз ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак. Фурсатдан фойдаланиб, ишқибозларимизга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтган бўлардим. Рақиб жамоа аъзолари дарвозамизга гол уришгач, “Бухоро” жамоасини ҳам қўллашди. Бу вазиятдан сўнг тушкун ҳолатга тушиб қолишимга ҳам оз қолди. Ўз навбатида айнан шу жиҳат футболчиларимизга қўшимча куч бағишлади. Чунки биз ўз майдонимизда ютқизишга ҳаққимиз йўқ эди. 

Яъни ишқибозларимиз уйларига хафа бўлган ҳолда кетмасликлари керак эди. Ростини айтганда ўйинни ўзимиз кутган даражада бошлай олмадик. Бироз бўш бошлашимиз оқибатида ўз дарвозамиздан биринчи бўлиб тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Мухлисларимиз эътироз билдира бошлашганидан кейин ўйинимизни кучайтиришга эришдик. Натижада ижобий натижани қўлга киритдик. Ушбу ғалабада мухлисларимизни ҳиссаси катта бўлганлигини ҳам алоҳида эътироф этган бўлардим. Амалга оширилган ўзгаришлар хусусида гап кетганида, захирадан сафга қўшилган Санъат Шихов ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Бунга мисол тариқасида Шиховни пенальти ишлаганлигини ва бир вазиятда дарвоза тўсинини нишонга олганлигини айтиб ўтиш жоиз. Умуман олганда қолган вазиятларда ҳам муносиб тарзда ҳаракат қилиб ғалабага муносиб улуш қўшди. Мамазулумовга келсак у анча вақтдан бериш ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Шу сабабли унга бу сафар имкон бердик. Ушбу ҳужумчимизнинг ҳаракатларига ҳам ижобий баҳо бериш мумкин. 

Агарда у гол ура олганида, кўпчиликни фикри бошқача бўларди. “Бухоро” жамоаси футболчилари камчиликда қолишган бўлсада, тўпни назорат қилиш борасида маълум бир устунликларга эга бўлишди. Айнан шу сабабли, Мамадалиевни майдонга туширдик. Қолаверса, Аҳмедовда сариқ карточка борлигини инобатга ҳам олиб, Азимни алмаштиришга қарор қилдик. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 09:41, 07.06.2015.
Ўқилди: 3201 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.