"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Ювентус"га қарши Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Таърифлашга сўз ожиз. Бу кун ҳаётимдаги энг унутилмас кун! Бугун қайд этилган натижани изоҳлашга ҳожат йўқ.
"Олтин тўп" учун курашда ғалаба қозонишга оз бўлса-да яқинлашдимми? Совринга ким биринчи рақамли даъвогар экани аллақачон аниқ – бу Месси. Мен албатта кучли кучликдан ўрин олишга умид қилиб қоламан", - дея championat.com Lance нашрига таяниб Неймарнинг фикрларини келтиради.