Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Янги қон» можароси

Баҳо:
+4 | -2

Хоҳ катта асар бўлсин, хоҳ кичик мақола ёзасизми албатта далил, исбот, сабаб, моҳият етарлича бўлиш шарт. Мен профессионал ижодкор бўлмасамда бу нарсани яхши тушунаман. Шу сабабли бўлар бўлмасга ёзиб ўқувчини вақтини олгандан кўра, бўладиганини ёзиб гапни қисқа қилган яхши. Бугун ҳам кўп гап билан бошингизни оғритиш ниятим йўқ. Ҳаммасини кўриб, билиб, ҳис қилиб турибсиз. Биз мағлубиятларга учрамоқдамиз. Ҳатто кўникиб ҳам қолдик. Умидимиз, ишончимиз деярли сўниб бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини гўёки игнани устида ўтиргандек томоша қиламиз-у, охирида ҳафсала пир бўлиб, кимдир хотинидан, бошқамиз бола-чақамиздан, яна кимлардир нимадандир аламини олишга тушиб кетамиз. Бугунги мухлисни куни қурсин...

Ўтган жаҳон чемпионати учун саралашдаги воқеалар эсингиздан чиқмагандир? Кўзлаган мақсадимизга эришолмагач мутахассисларимиз терма жамоамизга “ЯНГИ ҚОН” кераклигини алоҳида таъкидлаши. Биз Австралияда ўтган Осиё кубогида ҳам ўша “янги қон”ни кўрмадик. Яна ўша футболчилар, ўша “айниган қон” ва ҳар доимгидек эскича ўлик услуб. Мураббий ўзгармагач бошқача бўлиши ҳам мумкинмасда. Қосимовга чиқиш эшиклари ўтган саралашдаёқ кўрсатилиши керак эди. Бундан бир нарса аён бўлдики, термамиздан олдин, футболимизнинг бошқарув тизимига “янги қон” керак эди. Бундан икки йил олдинги декабрь воқеаларини бир эсланг. Нима демоқчилигимини тушиндингиз-а? Бу гапимни ўқиб кимлардир очлик эълон қилиб юбормасин яна?! Тўғри, ҳозир бироз алам ва кесатиқ билан ёзяпман, аммо жиддий ёзганимда ҳам ёзганларим шу аудиториядан уёғига етиб бормайди. Муҳими у эмас. Бир нарса аниқки, Осиё кубоги Миржалол Қосимовнинг МТЖ бош мураббийлигига лойиқ эмаслигини яққол исботлаган мусобақа бўлди. Айнан шу жойга келганда ўзбек футболи бошқарувининг тутган йўли хато эканлиги ойдинлашди. Аммо шундан бери ҳам вазият ўзгармади. Қосимовга имконият берилаверди, у эса мағлубиятга учрайверди. Ўзингиз ўйланг, Японияга қарши 5:0, Эронга қарши 0:1, КХДРга қарши 4:2... Шунинг ўзи кўрсатмаяптими Қосимовнинг термани бошқаришга кучи, салоҳияти, тажрибаси, билими етмаётганини? Кўрсатяпти, фақат кўришни истамаётганлар бор. Бўлди, бундан ортиқ нима керак яна? Шунча имконият ўзбек футболи тарихида яна қайси мураббийга берилган? Ҳеч кимга! Эронга қарши кечган ўртоқлик ўйинидан кейинги бош мураббийимизнинг гаплари ёдингиздами? “Агар ғалаба қозонишни истаганимизда Денисов ва Аҳмедовни алмаштирмасдик...”. Денисов ва Аҳмедов МТЖмизнинг ғалабасини кафолатими? Профессионал мураббий ҳар қандай ўйинда ғалабага интилмайдими? Ғалаба қозониш ниятингиз йўқ экан, мухлисларни стадионга тушишидан нима навф? Томошабинсиз ўтказаверса бўлмайдими? Умуман Эронга қарши шунча харажат қилиб ўртоқлик ўйини ташкил қилишдан мақсад нима? Жаноб Қосимов, жамоа ана шундай ўйинларда ғалаба учун тобланадику?!!!

Хуллас, айтаман десак гап кўп. Шунга яраша футболимизнинг ҳам дарди оғир.Футболимизни истиқболли кунларини кўришни истасак ўзгаришларга қўл уруш керак. Қосимовдан тортиб, ЎФФнинг салқин хоналаридан ташқарига чиқмай ўзбек футболи учун “жон куйдирадиган” айрим амалдоргача. Бунга асос ҳам, далил ҳам, сабаб ва моҳият ҳам етарли. Фақат уларни бирма-бир ёзиб, қалбингиздаги ярага туз сепмоқчимасман. Ҳа, бу вазиятни Миржалол Қосимовнинг ўзи ҳам тушуниши, ўзбек футболининг ривожи учун шу ишни амалга оширишга мажбур. “Реал” бир мавсумдаги муваффақиятсизлик учун Анчелотти хизматларидан воз кечгани каби, биз ҳам ҳеч қандай натижа кўрсата олмаган Қосимов хизматларидан воз кечишимиз шарт. Маҳаллий мураббийларнинг энг кучлиси Қосимов бўлса, унда чет элдан мураббий олиб келиш керак. Кимлардир чет эллик мураббий деса дарров Сколари билан боғлиқ машмашаларни пеш қилишга уринади. Нима, дунё футболи фақат Сколаридан иборатми? Қосимов клубда ишлайдими ёки бир муддат дам олишга чиқадими, бу ўзининг иши. Акс ҳолда яна саралаш охирида “янги қон” можаросини йўлимиздан чиқишига ҳеч ким кафолат беролмайди. Охир-оқибат “БОЛЛАДА АЙБ ЙЎҚ, ҲАММА АЙБ МАНДА” деган гаплар ўзбек футболи мухлиси қалбига таскин беролмайди...

Дилшодбек Жуманиёзов
VIQOR никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:18, 17.06.2015.
Ўқилди: 24866 марта.
Фикрлар: 75 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.