“Вольфсбург” ҳужумчиси Никлас Бендтнер жамоани тарк этмоқчи эмас, деб хабар бермоқда Спорт Экспресс.
Аввал якунига етган мавсум Бундеслигада 18 ўйин ўтказиб бирорта ҳам гол киритмаган 27 ёшли даниялик футболчининг “бўрилар”ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
– Яна икки йил амал қилувчи шартномам бор, – дейди Бендтнер. – “Вольфсбург” – менга жуда мос клуб эканига ишонаман. Ҳозирча бошқа жамоалардан таклифлар бўлгани йўқ.