Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Азамат Абдураимов Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланганини ижобий баҳолади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик собиқ футболчи Азамат Абдураимов миллий терма жамоанинг мураббийлар штабида юз берган ўзгаришларга муносабатини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

"Мен бу ўзгаришдан ҳайратга тушмадим, барчаси шунга қараб кетаётганди. Бу кутилаётган ҳолат эди. Энг муҳими жамоанинг ичи ва унинг атрофидаги шароит қандай эканлиги унга муҳим бўлмай қолганди. Миржалол Қосимов эса менимча, доимий тарзда босим остида қолаётгани учун ортиқ ишлашни истамай қолганди. Федерация унинг истеъфосини қабул қилгани яхшиликка бўлди. Лекин ҳар қандай ҳолатдаям ЎФФ Қосимов билан илиқ муносабатда хайрлашди. Унинг терма жамоадаги фаолияти алоҳида қайд этиб ўтилди. Бу энг муҳим вазият.

Менимча, унинг ўрнига Самвел Бабаяннинг тайинланиши энг тўғри танлов бўлди. Бу ҳақда анчадан буён гап бўлиб келаётганди. Бу мутахассис ички чемпионатдаги ютуқлари орқали бу ўринга муносиблигини исботлаб қўйган. Қолаверса, у ақлли ва тажрибали менежер ҳисобланади. Унинг бу жиҳатлари кучли жамоа ва якдил мураббийлар штабини ташкил қилиш учун керак бўлади. У ташкил қиладиган тизимда ҳар бир мутахассис ўз иши учун жавоб берадиган бўлади, деб ўйлайман. Бундан олдин эса бу борада тартибсизлик кузатиларди. Агар мураббий ўз касбининг ҳақиқий усталарини эмас, ўзига яқин бўлган мураббийларни танлайдиган бўлса... Бу кулгули ва жуда ачинарли кўринади", дейди Азамат Абдураимов.

Шунингдек, унинг фикрича, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига бош мураббий тайинлашда энг тўғри қарор қабул қилинмаган.
"Менга олимпия терма жамоасига тайинланган мураббий ёқмади. Бош мураббий ҳам, ёрдамчи ҳам эмас... Улар ўсмоқчими ўзи? Ёки терма миллий жамоадан юқорида бўлмасликми?", дея ўз фикрларини якунлаган мураббий.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:33, 23.06.2015.
Ўқилди: 8954 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.