Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Cамвел Бабаян: «ЖЧ-2018га чиқишимизга ишонмаганимда терма жамоага бош мураббий бўлмасдим»

Баҳо:
+1 | -

Ҳафтанинг энг кутилмаган воқеларидан бири шубҳасиз Самвел Бабаянни Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинлангани бўлди. Мухбиримиз Самвел Вячеславович билан боғланиб ундан дастлабки таассуротлари ҳақида суҳбатлашди.

- Самвел ака, авваламбор мазкур масъулиятли лавозимга тайинланганингиз билан табриклаймиз…

- Табрик учун раҳмат. Аммо, биласизми, шахсан мен учун ҳам бу таклиф ва қарор кутилмаган бўлди. Терма жамоалар мураббийлари Кенгашида қилинган қарор ва ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Усмоновни ишончи менга катта куч бағишлади. Шунинг учун ҳам бундай оғир вазифани ўз бўйнимга олишга жазм этдим. Ўйлайманки, бу масъулиятли ишни менга ишонишган экан, бор имкониятимни ишга солишга ҳаракат қиламан.

ЎФФ билан тузилажак шартномангиз муддати қанчани ташкил қилади?

- Бу борада иш олиб борилмоқда. Шартнома муддати эса иш жараёнида аниқланади. Ёки белгиланган вазифаларни қанчалик бажарилишига қараб шартнома муддати ўзгариб боради. Бу замонавий футболнинг бир кўриниши.

- Cизнинг олдингизга қандай  вазифалар қўйилди?

- Авваламбор, жанговор руҳдаги миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 (ОК-2017) саралаш гуруҳида биринчи ўринни эгаллаши лозим. Иккинчидан бош жамоамиз Россияда ўтказиладиган ЖЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритиши керак. Олимпия ва ёшлар термалармиз бош жамоамизнинг келажаги сифатида уларни доимий тарзда кузатиб ёшлар боришим ҳам талаб этилмоқда. Бир сўз билан айтганда барча термалар узвий тарзда боғланган ҳолда фаолият кўрсатади.

Демак, мазкур вазифаларни бажаришга ишонасиз...?

- Албатта мен терма жамоамизга ишонаман. Термамизда маҳоратли ва тажрибали футболчилар жамланишган. Аксарият футболчиларимиз, хусусан Аҳмедов, Денисов, Ҳайдаров, Исмоилов, Сергеев кабилар ҳозирда айни кучга тўлган пайтлари ҳисобланади. Улар атрофидаги ажоийб ҳужумкор жамоа ўйинини такомиллаштириб борсак бўлгани. Албатта бу борада менга барча терма жамоалар мураббийлари, Олий лига клубларининг устозлари, хуллас футбол жамоатчилиги  яқиндан кўмак беришади деб ўйлайман. Барча ҳамкасблариимни фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда иш юритсак албатта мақсадга эришамиз. Шунингдек, Сиз журналистлар ҳам бу борада менга ёрдам беришингизни илтимос қилиб қоламан. Ўринли танқид ҳар доим ҳам фойдали ҳисобланади ва мен буни тўғри, самимий қабул қиламан ҳамда бундан тўғри хулоса чиқаришга интиламан.. Лекин ўринсиз танқидлар ҳар доим ҳам, ҳар қандай кишини руҳан ва жисмонан ҳолдан тойдиради.

- Терма жамоа мураббийлар штаби хусусида…

- Ҳозирча менга ягона ёрдамчи Равшан Ҳайдаров тасдиқдан ўтди. Яқин кунларда эса терма жамоа раҳбариятининг таркиби оммага эълон қилинади.

- «Пахтакор» жамосида сизнинг ворисингиз ким бўлади, аниқроғи янги бош мураббий ҳақида сўзлаб берсангиз...

- Олий лига биринчи давра охиригача «Пахтакор»да янги бош мураббий иш бошлайди. Ҳозирча мазкур лавозимга ким тайинланиши хусусида аниқ номни айтолмайман...

Давоми бор. Мазкур суҳбатнинг давомини “ИнтерФУТБОЛ” газетасининг 25 июндаги пайшанба сонида ўқийсиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:49, 23.06.2015.
Ўқилди: 14603 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.