Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Сардор Рашидов "Ал-Жаиш" билан уч йиллик шартнома тузгани расман эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоаси билан уч мавсумга мўлжалланган шартнома тузди. Бу ҳақида Қатар клубининг сайти расман маълум қилди.

“Бунёдкор” собиқ ярим ҳимоячиси 6 июль куни “Ал-Жаиш”да тиббий кўрикдан мувоффақиятли ўтди ва шундан сўнг клуб расмийлари билан учрашиб, уч йиллик шартномага имзо чекди, дейилади клуб расмий сайтида.

Хабарда айтилишича, ушбу трансфер “Ал-Жаиш”нинг янги мавсум учун қилган илк ҳариди бўлди.

Клуб раҳбарларидан бири — Юсуф Дасмал ушбу трансфер ҳақида тўхталаркан, Сардорнинг истеъдодига юқори баҳо берди. “Бу футболчининг иқтидорига шубҳам йўқ. Умид қиламанки, у “Ал-Жаиш” билан мувоффақиятга эришади. Сардор жарима майдонига ёриб кириш ва тўпни дарвозага жойлашни яхши билади. Мураббийимиз Сабри Лямучи уни жамоа ҳужум чизиғининг етакчиси бўлади, деган фикрда”, — дейди Дасмал.

24 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи шу вақтга қадар миллий терма жамоада 24 ўйинда майдонга тушиб, 7 голга муаллифлик қилган.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:49, 08.07.2015.
Ўқилди: 6723 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.