«Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер жамоа ҳужумчиси Лукас Подольскининг «Галатасарой»га ўтиши юзасидан ўз фикрларини билдирди.
«Подольскидек ўйинчи ўзига яхши клуб топиши лозим эди. Бу унинг учун яхши қадам.
Агар Подольскида мураббий ишончи бўлса, у ўз иқтидорини намойиш эта олади. Бироқ мен унга бу нарсани ўз жамоамда тақдим этишга ишончим комил эмасди», – деди Венгер.