Италия терма жамоаси бош мураббийи Антонио Контенинг фикрича, А серияда легионерларнинг кўплиги миллий термага ёмон таъсир қилмоқда.
"Мен 2022 йилги жаҳон чемпионатига саралаш олдидан хавотирдаман, ахир 2006 йилда Марчелло Липпи терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб келганиан буён кўп нарса ўзгарди. Унда ҳар 100 ўйинчидан 61-62та италиялик ўйинчини танлаш имконияти бор эди. Ҳозир эса бу кўрсаткич 100тадан 33тага тушиб қолган.
БУ ҳозир Италия дуч келган асосий муаммодир. А сериянинг 33 фозидангина ўйинчи танлаш билан юқори ўринларни эгаллай олмаймиз. Бу анъанани ўзгартириш керак.
Бу айниқса ёшлар жамоаларида ҳужумчиларнинг етишмаслигида намоён бўлмоқда. Биз бу муаммобилан курашяпмиз", - дея Контенинг сўзларини келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, Конте даврида бразилиялик Эдер ва аргентиналик Франко Васкес "итальянлаштирилган" эди.