"ПСЖ" бош мураббийи Лоран Блан парижликлар билан ҳамкорлик келажаги ҳақида гапириб ўтди. Мураббий 2013 йилдан буён жамоани бошқариб келмоқда ва икки марта Франция чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқиб, Суперкубокни ҳам қўлга киритган.
"Мен "ПСЖ"да бир умр ишламайман. Эртами кечми бу ишим якунига етади. Балки бир йил ишларман, балки икки йил. Ҳаммаси натижаларга боғлиқ.
Янги шартнома? Бу ҳақида лозим бўлганда раҳбарият билан гаплашиб оламан", - дейди Блан.