«Бавария» бош мураббий ёрдамчиси Херман Герланд ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгернинг жамоани тарк этганлигидан афсусда эканлигини билдирди.
«Басти нафақат яхши футболчи, балки ажойиб инсон ҳамдир. 17 ёшли истеъдодли Бастиян «Бавария»га келганидан сўнг клубга катта хисса қўшди. Мен у ўз фаолиятини «Бавария»да тугата олмаганидан қаттиқ афсусдаман»,- дейди Герланд.