"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Раҳим Стерлингнинг жамоасига қўшилгани борасида фикр билдирди.
"Раҳим Стерлинг – дунё футболида энг яхши ҳужум қиладиган футболчилардан бири. Унинг Австралияда сафимизга қўшилишини сабрсизлик билан кутяпман.
Бу ёш йигит кўп қобилиятга эга. Ишонаманки, "Сити" мухлислари унинг ўйинларидан шод бўладилар", - дейди Пеллегрини.